Telegram’нинг Android-иловаси 4.9.1 талқинда: янги имкониятлар билан танишинг!
Ўзбекистонда оммабоп мессенжерлардан бўлган Telegram ўзининг «яшил роботчали» қурилмаларда ишлатишга мўлжалланган иловасини янгилади. Унда фойдаланувчилар учун бир қатор янги имкониятлар тақдим этилган.
ЎҚИНГ: Россия махсус хизматлари Telegram анонимлигини бузиб кира олишди!
Android операцион тизими учун тақдим этилган 4.9.1 талқинидаги Telegram’да, жумладан, қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилган:
- Ўзига хос созламаларга эга чатларни янада қулай кўриш учун билдиришномалар созламаларида янги бўлим ташкил этилган.
- Telegram Passport энди кўплаб маълумотларни, шу жумладан, ҳужжатларнинг таржима қилинган версияларини ҳам қўллаб-қувватлайди.
- Telegram Passport’да маълумотларнинг муҳофазаси кучайтирилган.
- Telegram Desktop орқали маълумотларни экспорт қилиш имконияти юзага келган.
Android-смартфонингизга ушбу мессенжерни мана бу ҳавола орқали Google Play’дан юклаб (аввалдан фойдаланаётган бўлсангиз – янгилаб) олишингиз мумкин.