Telegram’нинг iOS-иловаси икки ҳафтада тубдан янгиланади – бу гал жуда бошқача!

  •   DiMaX
  •  389
  •  19.09.2018 08:10

Telegram’нинг iOS-иловаси икки ҳафтада тубдан янгиланади – бу гал жуда бошқача!

Икки ҳафта ичида App Store каталогида Telegram мессенжерининг янгиланган иловаси пайдо бўлади. У Swift тилида бутунлай бошқатдан ёзилган бўлади, дея хабар берди Павел Дуров.

ЎҚИНГ: iOS учун Telegram X иловаси янгиланди: vCard, «3D touch» ва бошқа имкониятлар!

Янги архитектурага кўчиш туфайли Telegram янада тезкор, силлиқ ишловчи ва энергия тежовчи иловага айланади. Янгиланишдан сўнг айрим майда хатоликлар юзага келиши мумкин ва улар тезкорлик билан бартараф этилади.

Айтиш керакки, Telegram жамоаси 2018 йилнинг январидан буён мессенжернинг Swift’да ёзилган муқобил клиенти – Telegram X иловаси орқали ҳам ўз хизматларини ҳам тақдим келмоқда. Оддий Telegram’нинг янгиланган iOS-иловаси айнан унга асосланган бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.