Telegram’нинг iOS-иловаси Swift тилида янгиланди – янги имкониятларни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  388
  •  29.09.2018 10:07

Telegram’нинг iOS-иловаси Swift тилида янгиланди – янги имкониятларни қарши олинг!

Ўзининг махфийлик сиёсати билан яхши танилган Telegram мессенжери жамоаси уни такомиллаштиришда давом этмоқда. Унинг асосчиси яқинда унинг Swift тилида бутунлай бошқатдан ёзилган янги архитектурага кўчиши ҳақида хабар берганди.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг iOS-иловаси икки ҳафтада тубдан янгиланади – бу гал жуда бошқача!

Ўша янгиланиш, ниҳоят, амалга ошди – Apple гаджетларида фойдаланиш учун Telegram иловаси 5.0.8 версиясида тақдим этилди. Бу илова энди аввалгиларидан буткул фарқли – у бутунлай бошқатдан, Swift дастурлаш тилида ёзилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу мессенжернинг муқобил клиенти – Telegram X ҳам айни шу тилда ёзилган.

iPhone ва iPad’лар учун 5.0.8 талқинида тақдим этилган Telegram иловасида қуйидаги ўзгаришлар мавжуд:

  1. Батарея сарфи камайтирилган.
  2. Иловада ёйилувчи билдиришномалар йўлга қўйилган.
  3. Аудиофайллар стриминг қилинади.
  4. Чатларда анимациялар янада силлиқланган.
  5. Фондаги операциялар яхшиланган: билдиришномали чатлар ҳамиша янгиланиб туради.
  6. Ўқилмаган хабарлар учун янги ҳисоблагич ўрнатилган: у ўқилмаган хабарли чатлар сонини ҳам кўрсатади. Буни созламалар орқали ўзгартириш мумкин.
  7. Чатлар учун навигация яхшиланган: юқорига юрилса хабар санасини кўрсатади. Сана устига босилса, шу кундаги илк хабарга олиб боради.
  8. Кўплаб эски баглар тузатилган.

Янгиланган – 5.0.8. талқинидаги Telegram клиентини App Store каталогидан мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги барча ёзишмаларингиз ва файлларингизни кўчириб олиш йўли бор!