Telegram'нинг Ўзбекистонда маълум вақт ишламай қолиши Россиядаги воқеалар билан боғлиқми?

Telegram'нинг Ўзбекистонда маълум вақт ишламай қолиши Россиядаги воқеалар билан боғлиқми?

Бугун эрталабдан Россияда суд қарорига мувофиқ Telegram мессенжерини блоклаш ишлари бошланди. Айни пайтда Россияда истиқомат қилувчи ўқувчиларимиз ҳам VPN, яъни айланма йўлларсиз Telegram'дан фойдалана олмай қолганликлари ҳақида хабар бермоқдалар.

Telegram маъмурияти томонидан Россиядаги фойдаланувчиларга юборилган билдиришномада шундай дейилади:

ЎҚИНГ: Telegram мессенжери кўп давлатларда ишламай қолди

«Россия ҳукумати Telegram'ни блоклашни бошлади. Хизмат VPN'сиз барқарор ишламаслиги мумкин. Биз push-билдиришномалар орқали Сизни воқеалар ривожидан бохабар қилиб турамиз.»

Россиядаги Telegram фойдаланувчилари шундай мазмундаги расмий билдиришнома олмоқдалар

 

Россияда бўлаётган ушбу ўзгаришлар билан бир вақтда ўзбекистонликлар ҳам ижтимоий тармоқлар орқали Telegram'дан фойдалана олмаётганликлари ёки иловани очиш техник хатолик билан юзлашаётганликлари ҳақида маълум қила бошладилар. Бироқ Ўзбекистонда Telegram билан юз бераётган бу муаммолар бир неча ўн дақиқа давом этди, холос. Ҳозирда илова барқарор ишламоқда. Хўш, бизда ушбу мессенжер билан юз берган бугунги муаммо тармоқнинг Россияда блокланиши билан қанчалик боғлиқ? Келинг, мутахассис сўзларига қулоқ тутамиз:

ЎҚИНГ: Энди америкаликлар ҳам Telegram'дан норози бўлмоқда

«Биздаги бугунги муаммо Россияда бошланган блоклаш таъсирида юзага келган бўлиши мумкин. Сабаби бу телефондаги интернет қаердан келаётганлигига боғлиқ. Масалан, айримлар телефонига прокси ёки VPN ўрнатишади, ёки Wi-Fi орқали кирган бўлса, Wi-Fi'да VPN ёки прокси ёқилган бўлади. Агар VPN ёки прокси сервери Россия ҳудудида бўлса, илова ишламаслиги мумкин. Чунки Россия ҳудудидаги интернет провайдерлар ҳозир Telegram орқали ўтувчи трафикларни блокламоқдалар. Қисқача айтганда, телефондан ўтувчи умумий интернет траффики, VPN ёки прокси сервер қайси давлат ҳудудида жойлашган қараб, ўша давлатдаги блокланган ресурсларни очмайди.»

ЎҚИНГ: Нима сабабдан махсус хизматлар Telegram'ни ёмон кўрадилар?

Бундан кўринмоқдаки, бизга асосан Россиядан келувчи интернет траффики маълум вақт блок таъсирида бўлган бўлиши мумкин. Албатта, бир давлат ҳудудида суд томонидан қабул қилинган қарур бошқа давлатга таъсир қилмайди. Шу сабабли ҳам бир неча ўн дақиқа давомида блок остида бўлган Россиядан бошқа давлатларга узатилувчи интернет траффикидаги ушбу муаммо бартараф этилган бўлса ажаб эмас.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Winsloop

Сиёсий-ижтимоий мавзулардан тортиб, технологияга қадар ёритишни хуш кўрувчи мустақил журналист, таржимон ва фрилансер.