Telegram’нинг янгиланган iOS-иловасида қандай афзалликлар бор?

  •   DiMaX
  •  871
  •  10.11.2018 15:35

Telegram’нинг янгиланган iOS-иловасида қандай афзалликлар бор?

Оммабоп ва қулай Telegram мессенжерининг Apple мобил қурилмаларига мўлжаллаб чиқарилган клиенти янгиланди. Унинг айни дамдаги – 5.0.16 (606) талқинида бир қатор янги имкониятлар тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Telegram'нинг кўпчилик билмайдиган сирлари

iOS учун янгиланган Telegram’да қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилган:

  1. «Оқимли» аудио ва видео жорий этилган. Яъни, иловада тўлиқ юкланиб бўлишини кутмасдан, исталган қўшиқни тинглай бошлаш, ёки видеони томоша қила бошлаш мумкин.
  2. Энди оддий гуруҳларда ва «Сақланган хабарлар» – «Сохранённые сообщения» (айрим версияларда «Танланганлар» – «Избранное» шаклида бўлади) қисмида бирор хабарни бириктириб қўйиш имкони бор.
  3. Фаол махфий чатларни энди қидирув функцияси орқали топиш мумкин. аввал улар излаш натижаларида чиқмас эди.
  4. PDF-файлларни кўриш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган.
  5. PiP режимида айрим видеолар ижросида учровчи муаммолар ҳал этилган.
  6. Видеони тўлиқ экранда томоша қилаётганда энди тўхтатиб қўйиш функцияси жорий этилган.
  7. Хабарларни таҳрирлашда учрайдиган айрим камчиликлар тузатилган.
  8. Супергуруҳларда фойдаланувчиларни чеклаш переключателларининг кўриниши тузатилган.

iPhone ҳамда iPad соҳиблари янги талқиндаги Telegram’ни мана бу ҳавола ёрдамида App Store дўконидан юклаб (ёки янгилаб) олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да спамдан «озод» бўлиш сири