Telegram Ўзбекистонда гуруҳ ва каналларда тўловларни қабул қилишга рухсат берди

  •   DiMaX
  •  662
  •  28.04.2021 12:01

Telegram Ўзбекистонда гуруҳ ва каналларда тўловларни қабул қилишга рухсат берди

Ўзбекистонда энди Telegram гуруҳ ва каналларида тўловларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди. Бу хусусда Spot нашрига таяниб Gazeta.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram’ни янгилаб олинг: Тўловлар 2.0, режалаштирилган овозли чатлар ва янги веб-версиялар

Қайд этилишича, тўлов учун ботлар 2017 йилдан бери мавжуд, аммо улар билан фойдаланиш ноқулай бўлган. Мессенжернинг янгиланган версиясида тўловларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконияти туфайли ботлар билан ишлаш осонроқ бўлади.

Иловада 8 та ўрнатилган тўлов тизими мавжуд, улардан иккитаси Ўзбекистондаги PayMe ва Click тизимлари.

Тўлов платформаси очиқ ва бепул — комиссия олинмайди ва тўлов маълумотлари сақланмайди. Ҳар бир савдогар Telegram билан қўшимча келишувларсиз Payments API майдончасидан фойдалана олади.

Синов режими Demo Store каналида ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди