Telegram Premium нархи ярмидан кўпроққа арзонлади

Telegram Premium нархи ярмидан кўпроққа арзонлади

Жорий йилнинг июн ойи охирларида Telegram мессенжери ўзининг Premium обунасини ишга туширган эди. У илова фойдаланувчиларига иккиланган чекловлар, чексиз реакциялар, профил статуслари каби бир қанча эксклюзив хусусиятлардан фойдаланиш имконини беради ва унинг нархи ойига ўртача 4.99 доллар қилиб белгиланган (нарх мамлакатларга қараб арзон ёки қиммат бўлиши мумкин).  

Telegram Ҳиндистонда ўзининг Premium обунаси нархи учун 60 фоизлик чегирма эълон қилгани маълум бўлди. Эндиликда пулли обуна ҳиндистонлик Telegram фойдаланувчилари учун 179 рупия (2.19 доллар) бўлиб, бу аввалги нархдан (469 рупия, ёхуд 5.74 доллар) тенг ярмига арзонлашганини билдиради. Айтиш мумкинки, Telegram учун Ҳиндистон энг катта бозорларнинг биридир: data.ai берган маълумотларга кўра, мамлакатда мессенжердан ойлик актив фойдаланувчилар 120 миллиондан ортиқ. 

Таъкидлаш жоизки, Telegram Premium обунаси ишга туширилганидан бери Ўзбекистонда ҳам 25% га арзонлашган, ёхуд пуллик обуна июн-июл ойларида 3.99 доллар (43,999 сўм атрофида) бўлган бўлса, ҳозирда унинг нархи 32,999 сўм ёки 2.99 долларни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Telegram'да ҳеч кимга тегишли бўлмаган, тақиқлаб ёки бузиб бўлмайдиган Интернет яратилмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!