Telegram Premium яқин орада тақдим этилиши кутилмоқда

Telegram Premium яқин орада тақдим этилиши кутилмоқда

Telegram мессенжери глобал миқёсда ишга туширилганидан бери ўзини “абадий бепул“ мессенгер сифатида кўрсатди. Аммо энди “Telegram абадий бепул, рекламасиз, абонент тўлови йўқ“ деган шиор ўзгармоқда.  

Дастурчи Алессандро Палузсининг айтишича, мессенжернинг мижоз иловалари учун таржималар бўлимидаги слайд матни ўзгарган. Энди у шундай кўринади: “Телеграм чатлар ва медиа файллар учун булутли хотирани бепул тақдим этади.“ Ҳозирча ишлаб чиқувчилар томонидан расмий баёнот берилмаган бўлсада, буни Telegram Premium'ни ишга туширишга тайёргарлик деб тахмин қилиш мумкин. 

Ўтган йилнинг кузида мессенжерда катта каналлар ва гуруҳларда рекламалар кўрсатиладиган бўлди. Премиум функциялар ҳақида ҳам аввал хабар берилган эди. Хусусан, пуллик аккаунт эгалари ўз исмлари ёнидаги махсус нишонга эга бўладилар, бундан ташқари, улар тўлиқ экранли эможи ва бошқа баъзи функциялар фойдаланишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram учун "текин" сўзи энди бошқа маънони англатади 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!