Telegram Premium'нинг барча хусусиятлари маълум бўлди!

Telegram Premium'нинг барча хусусиятлари маълум бўлди!

Сўнгги икки ойда Telergam хизмати ўзининг Premium обунасини ишга тушириши ҳақида кўп марта миш-мишлар қилинди ва бир неча кун олдин Интернетда тарқатилган видео барча хабарлар тўғри эканлигини тасдиқлади.

Собиқ Telegram дастурчиси томонидан олинганлиги айтилаётган видеода биз Telegram'нинг iOS учун синовдаги иловасининг асосий менюсида Telegram Premium бўлими пайдо бўлганини кўришимиз мумкин. Унинг ичида кирилганида эса пуллик обуна қандай функцияларни ўз ичига олганлигини кўрсатувчи рўйхат мавжуд бўлиб, унда қуйидаги хусусиятлар келтирилган:

Иккиланган чегаралар

Пуллик обуна мессенжернинг бугунги кундаги чекловларини икки каррага кўпайтиради ва бунда фойдаланувчиларга 1000 тагача каналларга обуна бўлиш, 20 тагача папкалар яратиш, чатларда 10 тагача хабарларни қадаш, канал ва супергуруҳларда 20 тагача оммавий линклардан фойдаланиш, илова ичида 4 тагача аккаунт яратиш ва бошқалар мумкин бўлади.

4 Gb юклаш ҳажми

Катта ҳажмдаги файлларни платформага юклаш чеклови 2 Gb дан 4 Gb гача узайтирилади.

Тезроқ юклаб олиш тезлиги

Медиа ва ҳужжатларни юклаб олиш тезлигида чеклов бўлмайди.

Овозли хабарларни матнга кўчириш

Овозли хабарларнинг транскриптини, яъни матнга ўгирилган вариатини ўқиш имконияти.

Рекламалар йўқ

Пуллик обуна эгалари баъзан оммавий каналларда чиқадиган рекламаларни кўрмайдилар.

Ноёб реакциялар

Ойлик обуна эгаларига қўшимча анимацияланган реакциялар очиб берилади.

Premium Стикерлар

Ҳар ойда янгиланиб борадиган, катталаштирилган ва қўшимча эффектларга эга эксклюзив стикерлар.

Ривожланган чат бошқаруви

Стандарт папка, авто-архивлаш ва янги чатларни яшириш каби қўшимча хусусиятлар.

Профил нишони

Исм ёнида Telegram'ни қўллаб-қувватлашни билдирадиган нишон.

Шунингдек, буларга қўшимча тарзда Telegram Premium эгалари ҳар доим анимацияланиб турадиган профил видео-аватарига ва Telegram иловасининг иконкасининг ўзгартириш учун ноёб иконкалар тўпламига эга бўлишлари айтилмоқда.

Ҳозирча Premium обуна нархи ва унинг қачон чиқарилиши номаълум.

ЎҚИНГ: Telegram Premium реаксиялари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.