Telegram-профилга QR-код орқали тезкор кириш (+видео)

  •   DiMaX
  •  2978
  •  10.03.2020 18:12

Telegram-профилга QR-код орқали тезкор кириш (+видео)

Ўзбекистонда оммалашган Telegram мессенжери ўз фойдаланувчилари учун турли қулайликлар тақдим этмоқда. Telegram Ўзбекистон ундаги янги имкониятлардан бири – Telegram Desktop дастурига QR-код орқали тезкор кириш усулини кўрсатиб берган.

ЎҚИНГ: Telegram ҳақида 13 қизиқ саволга аниқ жавоб!

QR-код орқали авторизация қилиш сизга компьютерингизда (ноутбукингизда) ўз профилингизга иложи борича тез ва осон кириш имконини беради. Бунинг учун олдин Telegram Desktop дастурининг профилга кириш экранида QR-кодини кўрсатишни ёқиш ва смартфондаги Telegram’да уни сканерлаш функциясини фаоллаштириш кифоя.

Мана, буни қуйидаги видеода кўрамиз:

Агарда сизда икки босқичли аутентификация ёқилган бўлса, унинг паролини ҳам киритишингиз керак бўлади. Бунақа ҳимоя эса профилингизни бузиб киришдан сақлашда ишончли воситадир.

ЎҚИНГ: Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!