Telegram раҳбарига шахсий ассистент керак: БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёрмисиз?

  •   DiMaX
  •  604
  •  10.05.2021 15:29

Telegram раҳбарига шахсий ассистент керак: БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёрмисиз?

Яқиндагина биз Telegram компаниясида янги вакансиялар очилгани ҳақида хабар берган эдик. Энди эса унинг бош директори Павел Дуровга шахсий ассистент учун бўш иш ўрни мавжудлиги тўғрисида эълон чиқди, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Потенциал номзоддан юқори IQ даражаси, инглиз тилида эркин сўзлаша олиш (ташувчи даражасида), оғзаки ва ёзма коммуникациядан яхши фойдалана билиш, молия борасида базавий кўникмалар талаб этилади.

Бундан ташқари, ариза берувчи эҳтиёткор ва қатъиятли, шунингдек, деталларга аниқ ва эътиборли бўлиши керак. Ассистентнинг мажбурияти Дуровнинг кун тартибини юритиш, унинг сафарларини ташкиллаштириш.

Ариза бериш учун Telegram’даги @jobs_bot билан диалогни бошлаш лозим.

Бот билан ёзишмалар давомида исм, туғилган вақти, қаерда яшаши, маълумоти кўрсатилади, шунингдек, бошқа мамлакатга, масалан, БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёр бўлиши керак.

Telegram’нинг штаб-квартираси Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган.

ЎҚИНГ: Хорижга чиқишга «тақиқ» бор-йўқлигини Telegram-бот орқали текшириш мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!