Telegram сотиляпти – уни Алишер Усмонов харид қилиши мумкин

  •   DiMaX
  •  8104
  •  05.08.2020 17:49

Telegram сотиляпти – уни Алишер Усмонов харид қилиши мумкин

Россиялик трейдер ва таҳлилчи Кирилл Промзин ҳали 2012 йилдаёқ биткоин нархи 20 000 долларгача чиқишини башорат қилган эди ва бу тўғри чиқди. У энди Telegram мессенжерининг тақдири билан боғлиқ инсайдерлик маълумотини улашди.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Манбанинг таъкидлашича, Telegram компанияси сотилишга тайёргарлик кўрмоқда ва катта эҳтимол билан, у қисман сотилса керак. Потенциал харидорлардан бири сифатида эса Mail.ru кўрсатилмоқда. Айтиш керакки, Алишер Усмонов асос солган USM Holdings холдинги Mail.ru Group компаниясининг акцияларига ҳам эгалик қилади. Бошқа таҳлилчилар эса Telegram’ни бошқа бир россиялик миллиардер сотиб олишини айтишмоқда.

Кирилл Промзиннинг маълум қилишича, Павел Дуров бир нечта сабабларга кўра Telegram’ни сотишга мажбур бўляпти. Шулардан бири – TON блокчейн платформасининг тақиқланганлиги туфайли, инвесторларга у 1,244 миллиард долларлик сармояларини қайтариб бериши керак.

Дуров яқинда махфий равишда Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрган; инсайдерлар бунинг айнан шу савдо битими билан боғлиқ эканлигини ишонч билан таъкидлашмоқда.

ЎҚИНГ: Apple’нинг еттита ёлғонини Павел Дуров фош этди ва ҳар бир фикрини батафсил асослаб берди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.