Гуруҳлар ичида гуруҳчалар: Telegram'га топиклар қўшилмоқда

Гуруҳлар ичида гуруҳчалар: Telegram'га топиклар қўшилмоқда

Telegram'нинг Android учун навбатдаги бета версиясида янги "Топиклар" функция пайдо бўлди. Топиклар гуруҳ ичида очиладиган кичик гуруҳчалар бўлиб, улар катта гуруҳ ичида алоҳида "хона" яратиб, унда маълум бир қизиқишга қаратилган мавзуда суҳбатлашиш имконини беради.

Маълум бўлишича, топикларни фақат 200 дан ортиқ аъзога эга бўлган ва каналга уланманган гуруҳларда очиш мумкин бўлади. Катта эҳтимол билан топикларни гуруҳ эгаси (ёки администратор) оча олади. Telegam Premium обунаси эгалари топик сурати сифатида исталган эможини қўйиб олишлари мумкин. Албатта, топикларни исталган ўчириб ташлаш ёки ўчирмасдан уларни ёпиб қўйиш ва қайта очиш мумкин бўлади.

Ҳозирда топиклар тест жараёнида. Улар ишга туширилганида эса гуруҳ созламалари менюсида пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Тез кунда Telegram'да битта аккаунт билан бир нечта фойдаланувчи номларига эгалик қилиш мумкин бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!