Telegram узоқ кутилган муҳим функцияга эга бўлади

  •   DiMaX
  •  4186
  •  17.05.2018 11:48

Telegram узоқ кутилган муҳим функцияга эга бўлади

Ўзбекистонда энг оммалашган мессенжерлардан бири Telegram бўлиб, унинг имкониятлари кенг. Аммо бошқа айрим мессенжерларда мавжуд бўлган муҳим функциялардан бири – гуруҳли қўнғироқларни амалга ошириш унда йўқ.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг ўнта йирик камчилиги бор, биласизми?

Лекин тез орада Telegram фойдаланувчилари ҳам шу имкониятдан баҳра олишлари мумкин бўлади. Мессенжернинг янгиланган кодини ўрганиб чиққан дастурчилар унда гуруҳ тарзидаги овозли сўзлашувлар ҳақидаги эслатмага дуч келишган.

Айни дамда гуруҳли сўзлашувлар учун кўпчилик Skype’ни танлайди. Агарда Telegram’да ҳам бу функция ишга тушса, у бошқа мессенжерлар учун жиддий рақобатчига айланиши тайин.

Ўтган йили жорий этилган овозли қўнғироқлардаги каби, гуруҳли сўзлашувлар ҳам end-to-end туридаги шифрлаш орқали муҳофазаланган бўлади. Аммо мазкур функция айнан қачон ишга туширилиши ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!