Telegram ва Роскомнадзор можаросига Рамзан Қодиров ҳам аралашди

  •   DiMaX
  •  985
  •  07.04.2018 14:48

Telegram ва Роскомнадзор можаросига Рамзан Қодиров ҳам аралашди

Куни кеча – 6 апрелда Россия Федерациясининг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор пойтахтнинг Таганск район судига мурожаат этиб, мамлакат ҳудудида Telegram мессенжерини блоклаш талаби акс этган аризани топширганидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ:  Муддат тугади: Telegram’ни блоклаш учун судга ариза топширилди

Шу можаролар юзасидан Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ҳам ўзининг Telegram-каналида муносабат билдирган. Унинг фикрича, Telegram раҳбарияти Роскомнадзор вакиллари билан учрашиши ва улар биргаликда келишувга эришишлари лозим.

Р.Қодировнинг таъкидлашича, унинг ўзи Telegram’ни ўта қулай, деб билади. Республика етакчиси шахсий ва иш юзасидан бўладиган мулоқотларда у айни шу мессенжердан фойдаланиб келади. Чеченистон етакчиси, шунингдек, Telegram’даги стикерларни жуда яхши кўришини билдирган. Улар туфайли «узундан-узоқ хабарнинг ўрнига биттагина суратча қўллаш мумкин», деган.

Шу билан бирга, гарчи ўзи Telegram блокланиши тарафдори бўлмаса-да, қулайликдан кўра давлат манфаатларини устунроқ билишини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Telegram'даги ҳаракати туфайли илк инсон қамоққа олинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!