Telegram ва Skype’да бепул PROMT таржимони ишга тушди!

  •   DiMaX
  •  3506
  •  03.03.2018 15:05

Telegram ва Skype’да бепул PROMT таржимони ишга тушди!

PROMT компанияси ўзининг 20 йиллиги шарафига Skype ҳамда Telegram мессенжерлари учун Translate.Ru таржимон-ботини ишга туширди. Ушбу сервис 15 тилни билади ва ҳатто катта матнларни ҳам мессенжердан чиқмасдан туриб ўгириш имконини беради.

ЎҚИНГ: Android учун энг яхши таржимон-иловалар

Таржимон-ботнинг ишлаш тамойили жуда оддий: у билан мулоқотда керакли матнни териш (ёки нусхасини ташлаш) ва ботга юбориш кифоя. Дастлабки созламалар бўйича у инглизчадан русчага ўгиради. Лекин созламалар менюси орқали бошқа вариантларни ҳам танлаш мумкин.

Автоматик таржимадан ташқари, Translate.Ru ботининг яна бир фойдали функцияси бор – сўзнинг таржимаси турли контекстларда қандай қўлланиши мумкинлигини мисолларда кўрсатиб бера олади. Бу имкониятдан фойдаланиш учун менюда «Мисоллар бўйича излаш» («Поиск по примерам») бандини ёқиб қўйиш лозим. Сўнг бир ёки бир нечта сўзни терсангиз бас – бот сизга ушбу сўз ва бирикмалар қатнашган мисолларни оригинал тилда ва таржимада тақдим этади.

ЎҚИНГ: Telegram’даги энг яхши ботлар

Агарда сиз Telegram’да хорижий тилли каналларга обуна бўлиб қўйган бўлсангиз, унинг постларини «Переслать» функцияси орқали бутунича Translate.Ru ботига юборсангиз ҳам бўлади – таржимон-бот уларни ўгириб беради. Бот интерфейсида сиз оригинал матнни ҳам таржимани ҳам кўрасиз.

Skype’да Translate.Ru ботини ўз контактларингизга қўшиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз лозим бўлади. PROMT компаниясининг Telegram’даги ботига ёзиш учун эса ушбу ҳаволани босинг.

ЎҚИНГ: Telegram’даги энг зўр ботлар ва каналлар-5: инглизчани ўрганувчилар учун!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!