Telegram ва WhatsApp рақиби – «Яндекс.Мессенжер» тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  3187
  •  23.04.2020 11:44

Telegram ва WhatsApp рақиби – «Яндекс.Мессенжер» тақдим этилди!

«Яндекс» компанияси «Яндекс.Чатлар» ўрнига янги – «Яндекс.Мессенжер» хабар алмашиш сервисини ишга туширди. Унинг асосий ўзига хослиги – компаниянинг бошқа маҳсулотларидан ҳам кириш мумкинлигидир.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда энди «Яндекс.Деньги» ҳамёнларни тўлдириш ва идентификация қилиш мумкин!

Шу билан бирга, янги маҳсулот Telegram ҳамда WhatsApp каби рақобатчи мессенжерларнинг бир қатор функцияларига, ҳатто уларда мавжуд бўлмаган имкониятларга ҳам эга.

Yandex тизимида аккаунти мавжуд бўлган фойдаланувчилар унинг мессенжерида рўйхатдан ўтишлари ҳам шарт эмас – мулоқотни бошлаш учун контактларга рухсат берилса кифоя. Компания сайтининг бош саҳифасида, «Яндекс.Браузер» мобил ва десктоп версияларида, шунингдек, iOS ҳамда Android тизимлари учун махсус ишлаб чиқилган иловасида «Яндекс.Мессенжер» орқали мулоқот қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Карантин даврида бу иловалар бир ярим бараварга оммалашди!

«Яндекс.Мессенжер»да матнли хабарлар узатишдан ташқари видеоқўнғироқ қилиш, каналлар очиш, суҳбатдошга аудиохабар жўнатиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Ҳаттоки «Яндекс»нинг ўз технологияси – SpeechKit нутқни таниш тизими ёрдамида овозли хабарларни матнга айлантириш функцияси бор! Шунингдек, мессенжерда ҳар бир хабарга реакция (муносабат) белгиларини қўйса бўлади.

«Яндекс.Мессенжер»нинг махсус клиентини Android-девайсларга ушбу ҳавола, iOS-гаджетларга эса мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: ICQ New: афсонавий мессенжер «ақлли» бўлиб «қайта туғилди»!