Telegram X’нинг Android иловаси янгиланди, янги имкониятлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  6601
  •  28.07.2018 16:15

Telegram X’нинг Android иловаси янгиланди, янги имкониятлар билан танишинг!

Ўзбекистонда жуда оммабоп мессенжер – Telegram жамоаси ўз маҳсулотини такомиллаштиришда давом этмоқда. Шу билан бирга, мессенжернинг Swift дастурлаш тилида ёзилган муқобил клиенти – Telegram X ҳам мунтазам янгиланиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Android тизимли қурилмалар учун ишлаб чиқилган Telegram X мессенжери бугун 0.20.10.967 талқинига қадар янгиланди. Унда қуйидаги янги имкониятлар тақдим этилган:

  1. Блокировкани айланиб ўтиш воситалари яхшиланган.
  2. Ҳар бир махфий чат учун алоҳида пин-код ўрнатиш имкони бор.
  3. Илованинг блокировка кодини ортиқча териб юборишдан ҳимоя қўшилган.
  4. GIF-анимацияларни давомийлиги бўйича «суриш» имкони қўшилган (вақт шкаласи кўринади).
  5. «Умумий медиа» (Shared Media) қисмига GIF’лар, овозли хабарлар ва видеохабарлар варақалари қўшилган.
  6. Гуруҳдаги муайян бир фойдаланувчининг барча хабарларини кўриш имкони мавжуд.
  7. Келган янги хабарни билдиришноманинг ўзиданоқ «ўқилган» деб белгилаб қўйиш мумкин.
  8. Бошқа кичик яхшилаш ва тузатишлар амалга оширилган.

«Яшил роботчали» девайслар эгалари ўз смартфон ёки планшетларига Telegram X’ни мана бу ҳавола орқали ўрнатиб (ўрнатилган бўлса – янгилаб) олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да нотаниш контактлар пайдо бўляптими? Бартараф этамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!