Telegram X’нинг iOS-иловаси янгиланди – янги имкониятлар!

  •   DiMaX
  •  1044
  •  01.02.2018 09:14

Telegram X’нинг iOS-иловаси янгиланди – янги имкониятлар!

TDLib (Telegram Database Library) асосида яратилган тезкор мессенжер – Telegram X дастлаб Apple қурилмалари учун, сўнгроқ эса Android-гаджетлар учун ҳам тақдим этилган эди. Дастурчилар жамоаси оригинал клиент билан бир қаторда уни ҳам ривожлантиришда давом этишмоқда.

ЎҚИНГ: iOS учун янада тезкор Telegram X тақдим этилди

Энди эса iOS тизими бошқаруви остидаги қурилмалар учун Telegram X иловаси 5.0.2 (242) талқинига қадар янгиланди. Унда фойдаланувчилар учун қуйидаги ўзгариш ва янги имкониятлар тақдим этилган:

  1. Бир қанча яхшилашлар эвазига илованинг ўзи янада силлиқ ишлайдиган бўлган.
  2. Live Locations функцияси – энди суҳбатдошингизга айни пайтдаги жойлашув ўрнингизни реал вақт режимида юбориш имкони бор.
  3. Модерация жиҳозлари (тақиқлаш, спам ҳақида ҳисобот бериш ва бошқалар) яхшиланган.
  4. Супергуруҳларда ва каналларда энди маъмурнинг сўнгги ҳаракатларини кўриш мумкин.
  5. Матнларни энди турли (тўқранг, курсивли, ҳарфлари бир хил кенгликдаги) форматларда ёзиш, шунингдек, сарлавҳадаги форматланган матнни кўриш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Аллақачон Telegram X’дан фойдаланаётган iPhone ва iPad эгалари бу иловани янгилашлари, бу клиентни ҳали ўрнатиб олмаганлар эса мана бу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.