Хабарлар силуети, топиклар, видеохабарларни транскрипция қилиш ва бошқалар

Хабарлар силуети, топиклар, видеохабарларни транскрипция қилиш ва бошқалар

Бир неча кун аввал Telegram'нинг Android учун навбатдаги бета версияси чиқарилди. Унда қуйидаги янги хусусиятлар синовдан ўтказилаётгани маълум бўлди.

Хабарлар силуети

Сезиларли ўзгаришларнинг бири, энди сиз чат контенти юкланаётган вақтда хабар пуфакларининг анимацион силуетини кўришингиз мумкин.

Янги "Мавжуд эмас" хабари

Навбатдаги версия билан сиз чатнинг мавжуд эмаслигини билдирадиган хабарнома дизайни ҳам ўзгарганини ҳам кўришингиз мумкин. Бундай хабарнома чат муаллиф ҳуқуқини бузиш каби Telegram қоидаларига амал қилмагани учун бан қилинганида ёки чат махфий ўтказилаётганида пайдо бўлади.

Топиклар

Telegram учун қўшилаётган навбатдаги катта янги функция топиклар бўлиб, улар гуруҳ ичида очиладиган қўшимча гуруҳлар ҳисобланади. Топикларни 200 дан ортиқ обуначига эга Telegram гуруҳ эгалари очишлари мумкин. Бунда гуруҳ ҳеч қандай каналга уланмаган бўлиши керак.

Битта аккаунт учун бир нечта фойдаланувчи номлари

Ўзининг юзернеймлар аукционини ишга тушириш арафасида Telegram фойдаланувчиларга битта аккаунт билан бир нечта юзернеймларга эгалик қилиш имкониятини яратмоқда. Бунда фойдаланувчи битта юзернеймни асосий қилиб белгилаши мумкин бўлади, қолган юзернеймлар эса унинг остида кўриниб туради.

Видеохабарларни транскрипция қилиш

Premium эгалари учун ҳам янги функция мавжуд: навбатдаги янгиланиш билан улар нафақат овозли хабарларни, балки, видеохабарларни ҳам матнга ўгириш имконига эга бўладилар.

ЎҚИНГ: Telegram юзернеймлари аукционга чиқарилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.