Telegram яна бир қулайлик билан бойитиляпти!

  •   DiMaX
  •  2297
  •  21.10.2020 09:12

Telegram яна бир қулайлик билан бойитиляпти!

Ўзбекистонда жуда оммалашган Telegram мессенжери яқиндагина 7.1 версиясида чиқиб, кўплаб янги имкониятлар олиб келган эди. Бу дастур жорий йилнинг сентябрида энг оммабоп иловалар топ-ўнталигига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Telegram.org сайти ҳам энди ўзбек тилида!

Telegram Info норасмий ресурси хабарига кўра, мазкур мессенжер дастурчилари яна бир янги функцияни синовдан ўтказишмоқда. Фойдаланувчиларга у навбатдаги янгиланиш билан етиб келади.

Биламизки, Telegram-каналда ҳамда гуруҳда бирор хабарни чатнинг тепасига бириктириб қўйиш мумкин. Манбага кўра, янгиланганидан сўнг мессенжердаги шахсий ёзишмаларда ҳам ушбу функция бўлади. Бу имконият Telegram’нинг барча платформалардаги версиялари учун тақдим этилади.

Хабарда айтилишича, шахсий чатларда хабарни бириктириб қўйиш функцияси мессенжернинг синов серверидаги Telegram версияларида ҳозирданоқ ишламоқда.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.