Telegram янгиланди: Android-смартфонлар ва айфонлар учун зўр имкониятлар!

  •   DiMaX
  •  4137
  •  03.01.2020 16:28

Telegram янгиланди: Android-смартфонлар ва айфонлар учун зўр имкониятлар!

Юртимизда энг оммалашган мессенжерлардан бири – Telegram ўзининг Android ҳамда iOS тизимларига мўлжалланган клиентларини янгилади. Янгиланган иловаларда фойдаланувчиларга бир қатор имкониятлар тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Telegram-каналингиз борми? Янги йил совғасини олинг!

Telegram’ни янгилаб олгач, сиз илованинг барча элементлари учун рангларни ўзингиз танлашингиз мумкин. Шунингдек, интерфейс ранг мавзуларини бошқа фойдаланувчиларига улаша оласиз ҳам.

Мессенжерда янги пайдо бўлган Send When Online функциясини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтсак арзийди. Унинг ёрдамида фойдаланувчига фақат у онлайн бўлган пайтидагина хабар юбориш мумкин бўлади. Фақат бу функциядан фойдаланишингиз учун, сизда ўша контактнинг онлайн эканлигини кўриш рухсати бўлиши лозим.

Шундай қилиб, Telegram’нинг янгиланган версияларида қуйидаги ўзига хосликлар қўшилган (айримлари фақат битта платформа учун жорий этилган – қуйида улар қавсда кўрсатилган):

  1. Харитадаги жойлашувга шунчаки тегиниб, унинг координатларини улашиш мумкин. Яъни, айнан ўзингиз турган нуқтанинг локацияни эмас, балки бошқа бирор жойнинг координатларини ҳам юбора оласиз.

  1. Telegram’даги қидирув натижаларини рўйхат шаклида кўриш мумкин.
  2. Мессенжер энди подкастлар ва аудиокитобларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Давомийлиги 20 дақиқадан кам бўлмаган аудиофайллар ўз-ўзидан подкаст ҳисобланади, аудиоларнинг янграшини икки баравар тезлаштириш режими бор.
  3. Тунги режимни меню экранидаги тугмача ёрдамида тезда ёқиш/ўчириш мумкин.
  4. Хариталар тунги режимда автоматик тарзда тўқранг тусга киради (Android).

ЎҚИНГ: Telegram’да ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи расм ёки видео жўнатамиз

  1. Янги анимациялар жорий этилган (Android).
  2. Бирор хабарни бутунича эмас, балки унинг бир қисмини белгилаб олиб ҳам нусхалаш мумкин (iOS’да бор эди, Android-клиентга ҳам қўшилди).
  3. Хабарни бир вақтнинг ўзида бир неча кишини белгилаб олиб жўнатиш мумкин (Android).
  4. Архивдаги барча чатларни ўқилган тарзида белгилаш имкони бор (Android).
  5. Видеонинг сифатини танлаш тизими ҳамда контактларни узатиш экрани қайта ишланган (Android).
  6. Иловадаги барча матнларнинг ўлчамини созлаш мумкин (iOS).

Шу ва бошқа янги имкониятлардан баҳла олиш учун, янгиланган Telegram иловасини Android-смартфонларга ушбу, Apple мобил қурилмаларига эса мана бу ҳаволалар орқали юклаб олиш лозим.

ЎҚИНГ: Telegram’даги террорчилар Алишер Усмонов компаниясига қарашли мессенжерга кўчиб ўтишган!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.