Telegram янгиланди – анимацияли стикерларни юклаб олинг!

  •   DiMaX
  •  4813
  •  08.07.2019 11:30

Telegram янгиланди – анимацияли стикерларни юклаб олинг!

Оммабоп мессенжерда «жонли», яъни анимацияланган стикерлар пайдо бўлиши ҳақида биринчилардан бўлиб Terabayt.uz сайтининг Telegram-канали орқали хабар бергандик. Ниҳоят, дастурчилар жамоаси шу ва бошқа янгиликларни ўз ичига олган апдейтни тақдим этишди.

ЎҚИНГ: Telegram 5.8 талқинида геочатлар ва бошқа янги имкониятларни қарши олинг!

Telegram бир вақтнинг ўзида мессенжернинг iOS ҳамда Android, шунингдек, десктоп платформалар учун тақдим этилган клиентларини янгилади. Янги версиядаги иловаларнинг асосий янгилиги – анимацияли стикерларнинг жорий қилинганлигидир.

Компаниядан хабар беришларича, анимацион стикер ҳажми атиги 20-30 килобитга тенг, яъни унга стандарт фотосуратдан ҳам олти бараварга кам трафик сарфланади! Шу боисдан ҳам «жонли» стикерлар ҳатто тезлиги ўта паст бўлган интернет шароитларида ҳам бемалол ишлайди. Бундан ташқари, анимацияли стикерларнинг барчаси сониясига 60 кадргача частотада ижро этилади, шу боис уларнинг равонлиги таъминланади.

Анимацияланган стикерларни топиш учун дастлаб Telegram иловангизни янгилашингиз лозим. Кейин унинг эмотиконлар ва стикерлар панелидаги «Оммабоплари» – «Популярное» (аланга белгичали) варақасидаги ҳозиргача мавжуд «жонли» стикерларни кўрасиз. Ўрнатиб олинганидан кейин эса стикерларни тегишли смайликлар орқали ҳам «чақириш» мумкин бўлади.

Янги анимацияли стикерлар эса мана бу махсус каналда эълон қилиб борилади.

ЎҚИНГ: Telegram’да икки босқичли аутентификация ҳимоясини бузиб бўладими?

Айни дамда эса аллақачон тайёр бўлган бир нечта «жонли» стикер тўпламлари мавжуд ва қуйида келтирилган номлари устига босиб, уларни юклаб олиш мумкин:

Агарда ўзингиз ҳам анимацияли стикер ясашга қизиқсангиз, у ҳолда буни @stickers боти орқали амалга оширасиз. Янги «жонли» стикерларни ясаш учун қандай талаблар қўйилганлигини эса мана бу ҳавола орқали Telegram расмий сайтидан (инглиз тилида) ўқиб олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Паролингиз ўғирланганини янги Telegram-бот орқали текшириб кўринг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!