Telegram янгиланди: қадалган хабарлар 2.0, яхшиланган жонли жойлашувлар, плейлистлар ва бошқалар

  •   DiMaX
  •  1380
  •  31.10.2020 12:02

Telegram янгиланди: қадалган хабарлар 2.0, яхшиланган жонли жойлашувлар, плейлистлар ва бошқалар

Куни кеча биз Telegram иловасига айрим анимацияли эмодзиларга овоз эффекти бахш этилгани ҳақида ёзган эдик. Мессенжер жамоаси аллақачон унинг тўлиқ янгиланган вариантини тарқатди ва бу ҳақдаги мақоласини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

ЎҚИНГ: Telegram яна бир қулайлик билан бойитиляпти!

Бугундан бошлаб ҳар бир чатда бир нечта хабарни қадаш, танишларингиз жонли жойлашув улашаётган бўлса, улар яқинлашганида билдиришнома олиш, мусиқаларни плейлистлар сифатида юбориш ва бошқа янгиликларни синашингиз мумкин.

Бир нечта қадалган хабар

Энди ҳар бир чатда бир нечта қадалган хабар ишлайди. Улар орасида алмаштириш учун шунчаки юқори панелни бир неча марта босинг ёки барчасини алоҳида саҳифада кўрмоқчи бўлсангиз, янги тугмадан фойдаланинг.

Канал ва гуруҳларга қўшимча равишда қадалган хабарлар энди шахсий ёзишмаларда ҳам ишлайди – масалан, харидлар рўйхати ёки дўстона гаровларни ёдда тутиш учун қадаш мумкин.

Яхшиланган жонли жойлашувлар

Танишлар жонли жойлашувини улашганида, улар яқинлашган пайтда сизни хабардор қилувчи билдиришномаларни созлашингиз мумкин. Бундан ташқари, жонли жойлашувдаги белгилар энди фойдаланувчилар қайси томонга қараб юраётганини кўрсатади. Бу билан бурилишни ўтказиб юборган танишингизга вақтида ёрдам беришингиз мумкин.

Плейлистлар

Бир вақтда бир нечта тарона юборганингизда, улар плейлистда биргаликда тартибланади – ижро этиш, узатиш ёки фикр билдириш осонроқ. Тароналардан бирини очсангиз, ҳаммаси Telegram ички медиа плеерида кетма-кет ижро этилади.

Бир нечта файл биргаликда юборилганида ҳам, улар битта қулай чат пуфакчасида акс эттирилади. Табиийки, сиз уни ҳар доим қисмларга ажратишингиз ва тўпламдан фақат биттасини ёки бир нечтасини танлашингиз мумкин.

Канал постлари статистикаси

Фикрлар каналларда обуначилар фаоллигини оширди ва энди администраторларда аудитория муносабатини кузатиш учун яна битта восита мавжуд. Умумий статистикага қўшимча равишда улар ҳар бир алоҳида пост учун статистикани ҳам кўриши мумкин – жумладан, пост узатилган оммавий каналлар рўйхати.

Android учун янги анимациялар

Android учун илова дастурчиларимиз хабарлар юбориш ва мусиқа плеерида тароналарни алмаштиришда янги анимацияларни қўшишди.

Android фойдаланувчилари учун яна битта янгилик: энди юкланган расмларни таҳрирлаш ва қайта юбориш мумкин. Шунчаки очилган расмда мўйқалам тугмасини босинг – масалан, унга керакли қисмни тез жойлаш ёки юзларга бош суяги стикерларини қўшиш учун.

Ўйин автомати

Монако аста-секинлик билан сайёҳлар учун очилмоқда, лекин омадингизни синаб кўришнинг бошқа йўли ҳам бор: исталган чатга  эможисини юборинг ва учта еттини йиғишга ҳаракат қилиб кўринг.

Агар ўтказиб юборган бўлсангиз, бу 🎲, 🏀, ⚽️ ва 🎯 эможилари учун ҳам ишлайди.

Янги анимацияли эможилар

Ҳеллоуин муносабати билан биз барча қўрқинчли эможиларга анимация қўшдик. Чатда улардан  бирини олиш учун шунчаки битта эможили хабар юборинг. Чатларда анимацияли эможиларни кўришда сюрприз олиш учун  ва  эможилари устига босиб кўринг.

Агар Ҳеллоуин мухлиси бўлмасангиз, бизда сиз учун яна битта анимацияли эможи мавжуд:

Бу янгиланишни қандай олиш мумкин?

Бу функсияларга эга янги версияни аллақачон Android фойдаланувчилари Google Play ёки APK орқали юклаб олиши мумкин. Агар iOS тизимидан фойдалансангиз, сиз ушбу янгиланишни а) Apple уни кўриб чиқишни якунлаши билан ЁКИ б) Android тизимига алмаштиришга қарор қилишингиз билан олишингиз мумкин.

Бугунча шулар, кейинги янгиланишларни кузатиб боринг!

ЎҚИНГ: Telegram’да мана шу никларни асло ишлата кўрманг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!