Telegram янгиланди – видео таҳрирлагич, анимацияли расмлар, яхшироқ GIF’лар ва бошқалар

  •   DiMaX
  •  1802
  •  05.06.2020 13:49

Telegram янгиланди – видео таҳрирлагич, анимацияли расмлар, яхшироқ GIF’лар ва бошқалар

Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлган Telegram мессенжери янгиланиб, 6.2 талқинида тақдим этилди. Жамоанинг бу ҳақдаги расмий мақоласини Telegram Uzbekistan канали ўзбек тилига ўгириб чиқарган.

ЎҚИНГ: Telegram ўз тарихидаги энг йирик зарбага учради ва $1,7 млрд.лик лойиҳасидан айрилди!

Видео ва расм таҳрирлашда янги имкониятлар

2015 йилда Telegram мессенжер учун уникал бўлган, расмлар сифатини яхшилаш ва уларга чизма, стикер ва матн қўшиш имконини берувчи расм таҳрирлагични тақдим этган эди. Бугундан бошлаб ушбу таҳрирлагичда видеоларни қайта ишлаш ҳамда видео ва расмларга анимацияли стикерларни жойлаш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Видео таҳрирлагич автоматик равишда видео сифатини яхшилаш – ёки оддий усулда ёрқинлик, тўйинганлик ва бошқа параметрларни созлаш, шунингдек, матн жойлаш ёки расм қўшиш имконини беради.

Расм ёки видеоларга чизишда энди макияжингизни тўғрилаш ёки дўстингизга идеал мўйлов чизиш учун масштабни катталаштириш мумкин.

Анимацияли стикерларни қўшиш

Энг муҳими, сиз энди исталган расм ёки видеога анимацияли стикерларни қўшишингиз мумкин – масалан, тушлик дастурхонингизни рақсга тушувчи олчалар билан безатмоқчи бўлсангиз. Агар расмга стикер жойласангиз, у автоматик равишда GIF-анимация сифатида юборилади:

GIF’ни расмга қайтариш учун – уни очинг ва скриншотга олинг.

ЎҚИНГ: Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Яхшиланган GIF панели

GIF панелида янги Оммабоп бўлими, шунингдек, мос келувчи эможи бўйича топиш мумкин бўлган GIF’лар жамланмаси пайдо бўлди. Роберт Довней-кичик GIF’ини бунинг учун сўзни ёзмасдан юбориш мумкин. 🙄

Биз панелда керакли GIF‘ни тезроқ топишингиз учун анимациялар юкланишини ҳам тезлаштирдик. Сиз олдин юбормаган исталган GIF’ни кейинчалик фойдаланиш мақсадида Охиргилар варағига сақлаш учун уни ушлаб туринг.

Мослашувчан жилдлар

Агар чатларингиз кўп бўлса ва жилдлардан фойдалансангиз, рўйхатдаги исталган чатни жилдларингиздан бирига қўшиш учун уни босиб туринг. Бу жилдлардан чатларни олиб ташлашда ҳам ишлайди. Катта тозалашни амалга оширишнинг айни вақти!

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Дуров: Кремний водийсига кўчмаслик учун 7 сабаб

Android учун янгиликлар

Android фойдаланувчиларини яна бир нечта янгилик кутмоқда. Энди хабарларни янги равон анимациялар билан юбориш, таҳрирлаш ва ўчириб ташлаш мумкин. Шунингдек, бошқарув тугмалари ва узун изоҳлар тезроқ ғойиб бўлиши учун видеоплеерни яхшиладик. 30 сониядан қисқароқ видеолар энди автоматик такрорланади.

Бундан ташқари, кешни бошқариш панелини янгиладик (Созламалар > Маълумотлар ва хотира > Хотирадан фойдаланиш). Энди нафақат илова қурилмада ортиқча жой эгалламаслигига ишонч ҳосил қилишингиз, балки интерфейс чиройини баҳолашингиз мумкин.

Ва ниҳоят, икки босқичли текширув созламаларида маймунча пайдо бўлди. Аккаунтни қўшимча парол билан ҳимоялашга ҳеч қачон кеч эмас. Агар буни ҳали амалга оширмаган бўлсангиз, паролни махфийлик созламаларида ўрнатиш мумкин – бир вақтнинг ўзида маймунчадан завқланган ҳолда.

Ҳозирча шулар. Биз ўзингиз нималигини биладиган функция (ва бу билан чекланмаган ҳолда) устида ишлашни давом эттирамиз, сизга эса янги имкониятларни амалда синаб кўришни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Сиз кутган хушхабар: ниҳоят, Telegram’да гуруҳли видеқўнғироқлар ишга тушади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!