Telegram янгиланди. Янги талқинда қандай ўзгаришлар бўлади?

Telegram янгиланди. Янги талқинда қандай ўзгаришлар бўлади?

Telegram'дагилар ҳар доим илованинг мукаммал бўлиши ҳаракатида.

Дастурчилар фойдаланувчи амалиётини яхшилаш учун узлуксиз ҳаракат қилишини ҳар ой бир неча марта тақдим қилинувчи янгиланишлардан кўриш мумкин.

Play Store'да 100 миллиондан ортиқ маротаба юкланган ва 4 миллион муносабатлар орасидан 4.5 рейтингга эга мессенжернинг навбатдаги версияси куни кеча тақдим қилинди. Амалга оширилган ўзгаришлар борасида қуйидагилар ёзилган:

5.12.1 талқинда мультимедиа қўйиш ва улашиш амалиёти такомиллаштирилди.

•20 дақиқа ва ундан узонроқ подкаст ва аудио трекларни 2х тезликда тингланг.

•Узун видеоларни томоша қилиш ёки узун аудио трекларни тинглаш пайтида ўзингиз тўхтаган жойдан бошлаб давом этинг.

•Файл ёки мусиқаларни бириктираётганда жорий жилд бўйлаб қидирувни амалга оширинг.

•Бир неча қабул қилувчига юбориш учун бошқа иловалардан улашиш пайтида чатни босиб, ушлаб туринг.

• Барча архив суҳбатларини ўқилган деб белгилаш учун Архив папкасини ушлаб туринг.

ЎҚИНГ: Telegram ҳақида 13 қизиқ саволга аниқ жавоб!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!