Telegram ёрдамида исталган видеодан осонгина усулда GIF ясаймиз

  •   DiMaX
  •  462
  •  06.03.2021 10:09

Telegram ёрдамида исталган видеодан осонгина усулда GIF ясаймиз

Мессенжерлар даврида онлайн мулоқотларда GIF-анимациялар ҳам эмодзилар даражасига чиққан. Ҳаракатланувчи суратлар кишилар учун ўзини намоён этиш, ҳиссиётларини ифодалаш воситасига айланган.

ЎҚИНГ: Видеолар ва GIF’ларда орқа фонни осон ва бепул олиб ташлаймиз!

Тўлиқ номи Graphics Interchange Format бўлган ушбу форматдаги файлларни ҳаракатли расм ёки овозсиз қисқа видео дейиш ҳам мумкин. Гарчи охирги бир неча йил мобайнида оммалашган бўлса-да, бу формат анча эски – 1987 йили ишлаб чиқилган. Бу турдаги расм сифатини йўқотмаган олда сиқилган маълумотларни ўзида сақлай олади, фақат 256 рангда.

Хўш, тўлақонли видеороликни қай тариқа GIF-файлга – анимацияли, лекин овозсиз расмга айлантириш мумкин? Бунда бизга аксариятга севимли бўлган Telegram мессенжери ёрдам беради. Ушбу иловага видеороликни GIF-анимацияга трансформация қилиш имкони ҳам қўшилган.

Бунинг учун қуйидаги амалларни бажариш кифоя:

  1. Исталган бир чатда жўнатиш учун керакли видеофайлни танланг.
  2. Юборишдан олдин чиқувчи роликни таҳрирлаш ойнасида овоз белгичаси устига босинг.

  1. Бўлди, уни юборсангиз, овоз йўлакчаси олиб ташланади ва ролик GIF форматида жўнатилади.

Агарда бирор видеони кимгадир юбориш учун эмас, шунчаки ўзингиз учун GIF-анимацияга айлантириб сақлаб қўймоқчи бўлсангиз, юқоридаги усулда уни ўзингизга – «Избранное»га юборсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Исталган қиёфани хоҳлаган GIF-анимацияга қўйиб берувчи янги илова чиқди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.