Telegram юзернеймлари аукциони ишга туширилди

Telegram юзернеймлари аукциони ишга туширилди

Узоқ кутилган Telegram фойдаланувчи номлари аукциони ваниҳоят ишга туширилди. Энди сиз Fragment номли платформада Telegram жамоаси томонидан банд қилинган турли хил жозибадор юзернеймларни аукционда иштирок этиб сотиб олишингиз мумкин.

"Fragment платформаси Telegram компаниясига тегишли эмас, бу шунчаки фойдаланувчилар ўртасида рақамли нарсаларни сотиш учун бепул платформа" дейилади Fragment шартларида.

Ўз номидан маълумки, юзернеймлар Fragment'да аукционга қўйилади. Бир ҳафта давом этадиган аукционда юзернейм учун берилган энг максимум таклиф қабул қилинади. Таклиф эгаси юзернеймни банд қилади ва унинг юзернеймга эгалик ҳуқуқи Telegram томонидан яратилган TON блокчейнидаги ақлли шартнома билан ҳимояланади. Тўловлар TON криптовалютаси орқали амалга оширилади.

Қизиғи шундаки, бу ерда тўрт ҳарфли юзернеймлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг нархи бошқа кўп ҳарфлилардан анча қиммат. Умуман, платформага жойланган фойданаланувчи номлари қанча оз ҳарфли бўлса, унда у шунча қиммат бўлади. Ҳозирда платформада фақат бош ҳарфи А дан Ҳ гача бўлган юзернеймлар бўлиб, И дан З гача бўлган ҳарфлардан бошланадиганлари эса тез орада чиқарилади.

Айнида дамда Fragment'даги энг қиммат юзернейм @casino бўлиб, унинг нархи 50,000 TON ёхуд 97 минг долларга баҳоланмоқда. Ундан кейинги ўринларда @bank, @auto ва @card каби тўрт ҳарфли юзернеймлари ҳам бўлиб, уларга мос равишда 48,500, 29,100 ва 19,400 доллар таклиф қилинмоқда. Қолаверса, платформада @dior, @adidas, @amazon, @chanel ва @armani каби бренд номларини ҳам кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Илон Маск Twitter'ни сотиб олиш учун сўнгги қадамни ташламоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!