Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди

  •   DiMaX
  •  1560
  •  26.04.2021 10:49

Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди

Pato05 никли италиялик дастурчи Telegram мессенжерида файлларни сақлаш сервисини яратди. Унда барча маълумот мессенжернинг серверларида сақланади, юкланадиган файллар сони ва ҳажми чекланмайди.

ЎҚИНГ: Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

Ушбу сервис Uploadgram деб номланган бўлиб, исталган фойдаланувчи унга файллар юклаши ҳамда онлайн режимда улар устида ишлаши мумкин. Муайян файлга бошқа фойдаланувчилар масофадан туриб киришлари, кўчириб олишлари учун ҳаволани улашиш функцияси жорий этилган. Шунингдек, шахсий фото ва видеоларни ҳам у ерда сақлаб қўйиш мумкин, юкланадиган ахборот сони чекланмаган.

Uploadgram сервисини ишлатганда файллар Telegram серверларига юкланади; бунда файл эгаси масофадан туриб уни қайта номлаши ва ўчириб ташлаши мумкин бўлади. Бошқа фойдаланувчиларга эса файлни кўриш ҳамда ўз компьютерига юклаб олиш имкониятлари тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)

Ўрнатилган қоидаларга кўра, мазкур сервисга порнографик характердаги, зўравонликка чорловчи материал юклаш, шунингдек, Uploadgram ёрдамида фойдаланувчиларни алдаш мумкин эмас. Ушбу қоидаларга амал қилинмаганида юкланган файл ўчириб ташланади ва уларни юклаган киши блокланиши мумкин.

Uploadgram сервисидан ҳозирча учта усулда фойдаланиш мумкин: Android-илова, @uploadgrammebot Telegram-боти ҳамда https://uploadgram.me/ сайти орқали. Шунингдек, лойиҳа муаллифи тайёр платформа асосида Uploadgram’нинг веб-версиясини ва iOS-иловасини яратиш имконини берувчи қўлланмани GitHub сервисига жойлаган.

Сервиснинг Telegram-боти билан ишлаш учун ҳаттоки регистрациядан ўтиш ҳам талаб этилмайди – аноним тарзда файл юклаб қўйиш мумкин. Бироқ бунда юкланганидан сўнг файлларни бошқариш имкони бўлмайди.

ЎҚИНГ: Kun.uz масъул ходимининг Telegram-аккаунтига бузиб киришди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.