Telegram’да гуруҳли видеочат: янги имкониятларни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  452
  •  26.06.2021 09:42

Telegram’да гуруҳли видеочат: янги имкониятларни қарши олинг!

Павел Дуров ўзининг каналида Telegram мессенжерида гуруҳли видеоқўнғироқлар функциясини май ойида ишга туширишларини айтганди. Бу имкониятни ўз ичига олувчи янгиланиш режаланганидан сал кейинроқ келди.

ЎҚИНГ: «Касперский лабораторияси» огоҳлантиради: «Telegram энди хавфсиз эмас!»

Telegram’нинг шу ҳақдаги хабарини расмий Telegram Uzbekistan канали ўзбекчага ўгириб чоп этди ва унда шундай дейилади:

Бугунги янгиланиш сизга гуруҳлардаги овозли чатлар давомида барча қурилмаларда, жумладан, планшетлар ва компьютерларда камерангизни ёқиш ёки экранингизни улашиш имконини беради. Бу овозли чатларни онлайн дарслар, бизнес учрашувлари ва оилавий йиғилишлар учун фойдаланиш мумкин бўлган бутунлай янги даражага олиб чиқади.

Гуруҳли видео чақирувлар

Овозли чатлар энди осон гуруҳли видео чақирувларга айланиши мумкин – видеонгизни ёқиш учун шунчаки камера белгисини босинг.

Видеони бутун экранга ёйиш учун исталган видео устига босинг. Агар бирор видеони қадасангиз, у янги фойдаланувчилар чақирувга қўшилганида ва камераларини ёққанида фокусланган ҳолатда қолади.

Овозли чатни бошлаш учун сиз администратори ҳисобланган исталган гуруҳ профилида ⋮ менюсини босинг (iOS қурилмасида гуруҳ профилида «Овозли чат» тугмасини топасиз).

Фақат овоз иштирокчилари чекланмаган, видео ҳозирча овозли чатга қўшилган биринчи 30 кишига кўринади. Бу чеклов овозли чатлар стриминг ўйинлари, жонли тадбирлар ва бошқаларни қабул қилиши билан тез орада оширилади.

ЎҚИНГ: Telegram томонидан «Тасдиқланган» канал – «Koronavirus Info» ўз номи ва йўналишини буткул ўзгартирди

Экранни улашиш

Камерангиздан ташқари, сиз экранингизни ёки ҳар иккаласини бир вақтда улашишингиз мумкин.

Экранингизни улашиш учун исталган иловада ёки белгисини босинг ва уни менюдан танланг.

ЎҚИНГ: Мижозларини сотмагани учун Telegram блокланиши ва €55 млн.гача жаримага тортилиши мумкин

Шовқинсизлантириш параметрлари

Биз овозли чатларда ҳатто бирор қарсилдоқ таом тановул қилаётганингизда ҳам барчанинг овози тиниқ ва равшан эшитилиши учун шовқинсизлантиришни яхшиладик. Шунингдек, зарур бўлганда созламаларда шовқинсизлантиришни фаолсизлантириш учун алмаштириш тугмасини ҳам қўшдик.

Планшет ва компьютер қўллаб-қувватланиши

Биз ноутбук, компьютер ёки планшетдаги катта экран учун интерфейсни ҳам горизонтал, ҳам вертикал ҳолатда қулайроқ қилишга ҳаракат қилдик. Иштирокчилар рўйхати ва видеони ажратилган экран ҳолатида кўриш учун ён панелни кенгайтириб кўринг.

Компьютерлардаги овозли чатлар алоҳида ойнада очилади, шу сабабли, ҳеч нарсани кичрайтирмасдан ёзиш ва гапиришингиз мумкин. Компьютер иловалари экран улашилишини танлаш функциясига эга, шу сабабли бутун экран ўрнига алоҳида дастурни улашишингиз мумкин.

Компьютер иловасидан фойдаланаётганингизда экранини улашишни бошлаган исталган фойдаланувчи видеоси автоматик қадалади. Айниқса, бу кичик жамоалар ўз ишларини муҳокама қилиш учун йиғилишганида қўл келади.

ЎҚИНГ: Telegram фойдаланувчилари, қийин вазиятга тушишдан олдин буни билиб қўйинг!