Telegramда ҳам камчиликлар бор: уларнинг бештаси ҳақида...

  •   Saroy
  •  2678
  •  08.05.2018 12:50

Telegramда ҳам камчиликлар бор: уларнинг  бештаси ҳақида...

 

Муқобил мессенжерлар етарлича, лекин уларнинг орасида Telegram алоҳида ўрин тутади. Шунга қарамай, унинг ҳам камчиликлари бор экан. Қуйида Telegramнинг рақобатчиларига ютқазаётган функциялари ҳақида гап боради.

Фойдаланувчилар базаси оз

Сўнгги икки йилда Telegram жадал оммавийлашиб бормоқда. «ВКонтакте» яратувчиларининг ушбу янги лойиҳаси ҳақида асосан технологиялар дунёсида юз бераётган янгиликларни кузатиб бораётган ва ушбу сервиснинг ютуқларидан фаол фойдаланаётган илғор «юзерлар» билишади. Аксарият фойдаланувчилар эса телеграм-каналлари ҳақида ёки эшитгани йўқ, ёки қариндошлари ва яқинлари ортидан Skype, Viber и WhatsApp каби янада оммалашган мессенжерлардан фойдаланишади. Рўйхати ярим бўш бўлган алоқа билан Telegramда ўтириш – ёқимли эмас. 

Аудио- билан видеоконференция йўқ

Павел Дуров кашфиётининг устун томонлари ҳам етарли. Лекин гуруҳли аудио- ёки видеоқўнғироқ хизматини кўрсата олмайди. Бу йўналишда ҳамон Skype пешқадамлик қилмоқда. Microsoft’нинг айнан ушбу маҳсулотига корпоратив муҳитда эҳтиёж сезилади.  Googleнинг Facebook Messenger ва Hangouts’и ҳам шундай форматда мулоқот қилиш имконини беради. Бундан ташқари, ҳатто WhatsApp’да ҳам тез кунларда шундай хизматлар пайдо бўлади.

Видеоалоқа йўлга қўйилмаган

Telegramда гуруҳли қўнғироқларнинг йўқлиги унинг оддий фойдаланувчилари орасида оммалашмаганига сабаб бўляпти, десак муболаға бўлмайди. Аммо Telegramда видеоқўнғироқлар йўқлигига қандай изоҳ бериш мумкин? Албатта, сиз қисқа ролик ёзишингиз мумкин, лекин барча рақобатчилар, жумладан Skype, WhatsApp, Viber ва Google Duo’ да ҳам видео орқали бемалол мулоқот қилиш имкони бор. Бу узоқдаги яқинларингиз билан алоқани ушлаб туришда жуда зарур бўлган коммуникация усули ҳисобланади. Аммо, «телег»да бу нима учундир йўқ.

Ишлаш жараёнини ташкиллаштирадиган ускуна йўқ

Кўплаб компаниялар, айниқса унчалик катта бўлмаганлари учун Telegram – жуда зарур бўлган ишлаш ускунасидир. Кроссплатформали хизмат ахборотларни тез ва қулай алмашиш имконини беради, вазифа беради, маълумотларни жўнатади, бошқа канал янгиликларига таянади ва яна бошқа кўп имкониятлари бор. Лекин Дуров кашфиётининг муносиб муқобили ҳам бор: масалан, мессенджер Slack. Ушбу бизнес-илова корпоратив фойдаланувчиларга мўлжалланган ва нафақат видеоқўнғироғи билан мақтаниши мумкин, балки қарийб юзлаб чет хизматлар билан интеграциялаша олади, булар қаторига Dropbox, Google Диск, GitHub, Google ҳужжатларини, Twitterни мисол қилиб келтириш мумкин. Slack  имкониятлар жуда фойдали – бир вақтнинг ўзида хамма хабарлар бўйича икки томони ҳам очиқ қидирув.

Юқори ҳимоя – фақат яширин чатларда

Telegram алоқанинг ҳимояланган васитаси ҳисобланади. Уни ишлаб чиқарувчилар ҳар доим ҳамма нарсанинг бошида хусусийлик турибди, деб таъкидлайдилар. Кодлаш ҳақиқатан ҳам ёмон ишлаб чиқилмаган, Айниқса яширин чатларда. Бироқ, бунданда яширинроқ мессенжерлар ҳам бор. Бунинг яққол мисали сифатида Signal Messengerни келтириш мумкин, унинг хавфсизлигига  Эдвард Снауденнинг ўзи ҳам қойил қолган. Бу мулоқотнинг жуда оддий ва маҳаллий воситасидир: матнни, овозни, суратни, видео ва файлларни  жунатишингиз мумкин. Уни ишлаб чиқарувчилар ишонч билан айтадиларки – ҳеч ким, хусусан уларнинг ўзлари учун ҳам шахсий маълумотларга кириш имконсиз. Павел Дуровнинг таъкидлашича,  Signal Америка ҳукумати томонидан кузатув олиб бориш учун фойдаланилар эмиш. Юқоридагилардан келиб чиқиб қандай хулоса ясашимиз мумкин? Оддий –Telegram аналоглари нафақат мавжуд, балки баъзи вақтларда ундан устунлик ҳам қилади.