Telegram'да илк пулли пост пайдо бўлди

Telegram'да илк пулли пост пайдо бўлди

Ўтган йилнинг апрел ойида Telegram ўз платформасида тўловларни амалга ошириш берадиган Payments хусусиятининг 2.0 версиясини тақдим қилган эди. Орадан бир неча ой ўтиб, мессенжерда @donate боти ҳам пайдо бўлди. Payments 2.0 билан ишлайдиган Donate боти фойдаланувчиларга ўзларининг ёқтирган Telegram канал эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, ёхуд халқ тили билан айтганда контент яратувчисига "донат қилиш" имконини беради. Эндиликда Donate боти донат қилишдан ташқари яна бир янги пулли хизматни ўз бўйнига олмоқда: тез кунда бот билан эксклюзив контент яратиш мумкин бўлади.

Яқинда Telegram пулли постларга оид янги функция устида ишлаётгани маълум бўлган эди. Бугун у тайёр бўлган кўринади, мессенжерда илк пулли пост пайдо бўлди.

Журналист Иля Варламов каналида пайдо бўлган ушбу суратни кўриш учун сиз 1 евро тўлашингиз керак бўлади. Кўриб турганингиздек, сурат Telegram'нинг спойлер кўринишидаги анимацияси билан яширилган ва у тўловдан сўнг йўқолади.

Маълум бўлишича, янги функция якка сурат ва видеони қўллаб-қувватлайди. У ҳозирда синовдан ўтказилмоқда ва афсуски, ҳозирча қўшимча маълумотлар мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Telegram юзернеймлари ауксиони ишга туширилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.