Telegram’да ишкал: Каналлардаги кўришлар кўрсаткичига нима бўлди?

  •   DiMaX
  •  938
  •  22.07.2020 15:43

Telegram’да ишкал: Каналлардаги кўришлар кўрсаткичига нима бўлди?

Кўпчилик кутаётган видеоқўнғироқ функция Telegram’га шу ойдаёқ, сўнг эса яна бир имконият қўшилаётгани ҳақида ёзгандик. Бугун – 22 июль куни эса мазкур мессенжер ишида айрим муаммолар юзага келди, лекин барчаси тезда тузатилди.

ЎҚИНГ: Telegram мессенжерининг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди

Бу ҳақда Telegram’нинг ўзбек тилида юритиладиган Telegram Uzbekistan расмий канали маълумот бермоқда. Унда, жумладан, шундай дейилади:

Сўнгги бир неча соат ичида каналлардаги хабарларнинг кўришлар сонини ҳисоблашда муаммолар кузатилди.

Баъзи ҳолларда, узатилган (forward қилинган) хабарлардан олинган кўришлар хабарларнинг асл нусхасига қўшилмаган.

Ҳозирда муаммо бартараф этилди ва янги кўришлар тўғри қўшилиши керак.

Аммо: тунда йўқолган кўришлар қайтмайди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси «кўпга тушди»: АҚШ ҳукуматига $18,5 миллион, инвесторларга эса нақ $1,244 млрд. тўлаши керак!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.