Telegram’да жиддий хатолик аниқланди! Уни топган дастурчи эса мукофотланди (+видео)

  •   DiMaX
  •  3190
  •  10.09.2019 13:05

Telegram’да жиддий хатолик аниқланди! Уни топган дастурчи эса мукофотланди (+видео)

Ўзбекистонда кенг оммалашган Telegram мессенжерининг барча платформаларга мўлжалланган иловалари куни кеча янгиланган эди. Ишлаб чиқувчилари унинг махфийлиги кучли эканини айтиб мақтанишни яхши кўришади.

ЎҚИНГ: Telegram’да икки босқичли аутентификация ҳимоясини бузиб бўладими?

Бироқ мессенжернинг Android-версияси ҳимоясидаги битта нуқсон маълум бўлди – унда чатдан барча учун ўчириб юборилган медиафайл ҳам сақланиб қолар экан. Яъни, масалан, сиз Telegram’да кимгадир расм, видео ёки овозли хабар юбордингиз, кейин уни ўзингиз ва суҳбатдошингиз учун ўчириб ташладингиз. Бунда ўша файл чатдан йўқолади, лекин суҳбатдошингизнинг Android-смартфонидаги Telegram юкламалари жилдида барибир сақланиб қолади.

Мана, буни қуйидаги видеода кўришимиз мумкин:

Мазкур хатолик ҳақида Telegram маъмуриятига дастурчи Жирай Мишра хабар қилгач, ишлаб чиқувчилар уни навбатдаги янгиланиш билан бартараф этишди. Илова нуқсонини топган Мишра эса, мессенжер хавфсизлигини такомиллаштиришга қўшган ҳиссаси учун 2500 евро миқдорида мукофотланди.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!