Telegram’да «Жиҳодчилар» маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди

  •   DiMaX
  •  1449
  •  11.11.2019 11:16

Telegram’да «Жиҳодчилар» маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар кишиларнинг ўзаро ва жамоавий мулоқотларда қулайлик яратиши билан бирга, ғараз ниятли кимсалар учун ҳам восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўзбекистонда ҳатто экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифаларнинг расмий рўйхати ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Қўқонда яқинларига «Жиҳодчилар» оқими фаол аъзосининг маърузаларини тарқатган тадбиркор йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғининг ўринбосари Шерали Тошболтаев маълум қилди, деб ёзади Everyday нашри.

Хабарга кўра, қўқонлик 25 ёшли тадбиркор Абдусалим Ҳамидов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2017 йили Telegram мессенжерида ўз профилига эга бўлади. Шу тариқа 2018 йил декабрь ойида у «Саловатлар» номли гуруҳга аъзо бўлади. 2019 йил 15 февраль куни эса каналда «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг фаол аъзоларидан бири бўлган Абдуллоҳ домланинг «Жаннатга ошиқлар» номли маърузасини ўзига юклаб олиб, уни 11 нафар синфдоши ҳамда 14 нафар танишига тарқатади.

Тошболтаевнинг маълум қилишича, тадбиркор ўз айбини тўлиқ тан олган, шунингдек, гувоҳлар, синфдошлари ва танишларининг кўрсатмалари билан айби тасдиқланган. Суд томонидан унга 4,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди