Telegram’да кўпчиликка керакли яна бир функция пайдо бўлди!

  •   DiMaX
  •  3304
  •  02.12.2020 17:11

Telegram’да кўпчиликка керакли яна бир функция пайдо бўлди!

Оммабоп мессенжер – Telegram жамоаси аксарият фойдаланувчилар кутган янги функцияни синаб кўришга киришди. Яъни, унинг бета-версиясида гуруҳ тарзидаги овозли қўнғироқлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Telegram бузилганмиди? Daryo.uz билан боғлиқ иш бўйича Telegram Uzbekistan баёноти

Ушбу янги функция Voice chat (Овозли чат) деб номланган бўлиб, уни оммавий гуруҳ асосида очиш мумкин. Гуруҳли аудиоқўнғироқ доирасида очиқ гуруҳнинг барча иштирокчилари ёки фақат маъмурлари гаплашишлари мумкин – бу параметр овозли чатни ишга туширишда белгиланади. Лекин аноним администраторлар гуруҳли қўнғироқда қатнаша олмайдилар.

Эътибор беринг: бунда гап фақат овозли қўнғироқлар ҳақида кетяпти, видеоконференцияларга ҳали вақтли.

Айни дамда Android тизими учун ҳам, iOS платформаси учун ҳам Telegram 7.3 рақамли бета-версияда гуруҳ тарзидаги аудиочат функцияси ишламоқда. Уларнинг сўнггисини ушбу каналдан олиб ўрнатиб, синаб кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»