Telegram’да навбатдаги янгиланиш: сиз кутмаган имкониятларни ҳозироқ синаб кўра оласиз!

  •   DiMaX
  •  3405
  •  22.02.2021 17:57

Telegram’да навбатдаги янгиланиш: сиз кутмаган имкониятларни ҳозироқ синаб кўра оласиз!

Халқимизда оммабоп бўлган Telegram мессенжери ўтган ойнинг охирида янгиланган эди. Мазкур платформа жамоаси унинг навбатдаги апдейтига тайёргарлик кўрмоқда ва буниси биз кутганимиздан кўра йирикроқ янгиланиш бўлади.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Telegram мессенжерининг навбатдаги – 7.5 версиясида виджетлар пайдо бўлади. Илованинг Android учун янги бета-версиясида (юклаб олиш) аллақачон турли ўлчамлардаги (2×2 ва 5×2) виджетлар жорий этилган.

Булардан биринчисида иш столида танланган контактларни маҳкамлаб қўйиш мумкин – улар ёрдамида ўша чатларга тезкор ўтиш имкони бўлади. Иккинчисида эса чатлардаги сўнгги хабарлар ва каналлардаги охирги постлар акс эттирилган. Шундай виджетлар мессенжернинг iOS-клиентида ҳам бўлди.

ЎҚИНГ: Telegram’да реклама пайдо бўлади, лекин Павел Дуров бундан қўрқманг, деяпти!

Telegram’га жорий этилаётган яна бир янгилик эса кенг трансляцияли гуруҳлар (Broadcast Groups) бўлади. Уларда аъзолар сони чекланмайди, фақат маъмурларгина гуруҳга хабар жойлай олишади.

Янгиланган мессенжерда яна амал қилиш вақти бўйича ёки таклиф этилувчи иштирокчилар сони бўйича чекланган таклифнома-ҳаволалар ҳам татбиқ этилмоқда. Хоҳишга кўра, бундай ҳаволани QR-кодга айлантириш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланиши мумкинми?

Каналдаги публикациялар учун таймер бўйича муйян муддатда автоматик ўчиб кетиш функцияси бўлади:

Telegram 7.5 талқини кенг фойдаланувчилар оммасига қачон тақдим этилиши ҳозирча аниқ эмас, лекин бета-версиясини юклаб олиб, юқоридаги имкониятларни ҳозирданоқ синаб кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.