Telegram'да қандай қилиб Америка рақами билан аккаунт очиш мумкин?

Telegram'да қандай қилиб Америка рақами билан аккаунт очиш мумкин?

Баъзилар Telegram'да қандай қилиб АҚШ рақами билан аккаунт очганига қизиқяпсизми? Сиз ҳам Америка рақами билан Telegram'дан фойдаланишга қарор қилган бўлсангиз, хуш келибсиз. Айнан тўғри манзилга мурожаат қилдингиз!

Мақолани бошлашдан олдин бир жиҳатни айтиб ўтмоқчимиз: бошқа давлат рақами билан Telegram'дан фойдаланиш учун сизга виртуал рақам керак бўлади. Қуйида, аввало, ушбу турдаги телефон рақамлар ҳақида маълумот берамиз ва уларни қаердан олиш мумкинлигини кўрсатамиз.

Виртуал рақам нима учун керак?

Telegram'да рўйхатдан ўтаётганингизда телефон рақамингизни киритишингиз керак. Бу босқични ўтказиб юбора олмайсиз. Рўйхатдан ўтиш учун сизга ҳақиқий ёки виртуал рақам керак бўлади.

Telegram'да виртуал рақам билан аккаунт очиш яхшими ёки ёмон?

Telegram'нинг фойдаланувчи шартларида виртуал рақамдан фойдаланишга тақиқ қўйилмаган. Виртуал рақамдан фойдаланиш онлайн хавфсизлигингизга ёрдам беради.

Бирор бир хизмат ёки иловадан рўйхатдан ўтаётганингизда рақамингиз (ёки электрон почта манзилингиз) кимнинг қўлига тушиши ва у одам рақамингиздан қандай мақсадларда фойдаланиши мумкинлигини билмайсиз.

Рақамингизга спам қўнғироқлар амалга оширилиши мумкин ёки турли телемаркетингчилар (телефон орқали товар-хизматларни реклама қилувчилар) нишонига айланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Виртуал рақам сизни бундай ташвишлардан асрайди.

Telegram учун виртуал рақамни қаердан олиш мумкин?

Phoner деб номланган илова мавжуд бўлиб, ундан фойдаланган ҳолда виртуал телефон рақамлар олиш мумкин.

Иловани App Store ёки Play Market'дан юкланг.

Ўрнатиб бўлгач, иловадан ўзингизга ёққан виртуал рақамни танланг. Phoner'дан виртуал рақам олиш жуда осон. Илова ёрдамида фақат АҚШнинг эмас, балки 30 дан ортиқ мамлакатларнинг телефон рақамини олиш мумкин.

Шу ерда сизда ўринли савол туғилиши мумкин: виртуал рақам текинга бериладими?

Ҳа ва йўқ. Виртуал рақам олиш пуллик. Рақам танлаётганингизда харидни амалга ошириш ёки хизматга обуна бўлиш ойнаси очилади.

Аммо, хайриятки, Phoner сизга 3 кун бепул синов муддати тақдим этади. Агарда Visa ёки бошқа халқаро картангиз бўлса, унинг ёрдамида бепул обунага аъзо бўлишингиз ва синов муддати тугаб, ҳисобингиздан пул ечилишдан олдин обунани бекор қилишингиз мумкин. Бизнингча, 3 кун Telegram'да рўйхатдан ўтишга бемалол етади!

ЎҚИНГ: Telegram’даги тақиқ, чеклов ва чегаралар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!