Telegram’да расман хайрия маблағларини йиғиш функцияси ишга тушди

  •   DiMaX
  •  374
  •  30.06.2021 09:01

Telegram’да расман хайрия маблағларини йиғиш функцияси ишга тушди

Куни кеча биз Telegram янгиланиб, унга жамоавий видеочат (гуруҳли видеоқўнғироқ) функцияси қўшилгани ҳақида ёзган эдик. Мессенжердаги анимацияли фонлар ва умуман анимациялар, шунингдек, кириш ахбороти эслатмалари, бот менюси, ярим шаффофлик ва янги илова иконкалари ҳамда стикерларни импорт қилиш каби имкониятлар ҳақида алоҳида хабар ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Telegram томонидан «Тасдиқланган» канал – «Koronavirus Info» ўз номи ва йўналишини буткул ўзгартирди

Telegram мессенжери канал эгаларига ўз обуначиларидан молиявий кўмак йиғиш имконини берувчи хайрия ботини тақдим этди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Мазкур мессенжерда каналга эга фойдаланувчилар ўз обуначиларидан хайрия маблағларини йиғиш имкониятига эга бўлди. Бунинг учун @Donate расмий боти ишга туширилди. Бот орқали Ўзбекистон ҳудудида ҳам хайрия маблағларини тўплаш мумкин.

Таъкидлаш керак, юз минглаб обуначиларга эга турли каналлар – Telegram'нинг мавқейини кўтариб турувчи асосий омиллардан бирига айланган.

Бунга қадар контент яратувчилари ёки Telegram канал эгалари аудиториядан молиявий ёрдам олиш учун учинчи томон хизматларидан фойдаланиб келаётганди. Яъни каналга пулли реклама қўйиш эвазига даромад топишади.

ЎҚИНГ: Биринчи рақамли блогер «хайрия»дан воз кечиб, YouTube’да рекорд ўрнатди!

Droidmaze'нинг қайд этишича, ҳозирда BymeCoffee ва ko-fi – Telegram’да хайрия ва молиявий ёрдам олишнинг энг машҳур усуллари. Мессенжер созловчилари буни таҳлил қилиб чиққач, Telegram'га ўз хайрия функциясини қўшишга қарор қилган.

@Donate расмий боти орқали канал эгалари бот томонидан берилган оддий кўрсатмаларга амал қилиб, ўз каналларида хайрия функциясини ўрнатиши мумкин.

Хайрия боти Payment 2.0 тизимига асосланган, бу технология Ўзбекистондаги тўлов тизимларидан CLICK ва Payme'га уланган.

Telegram Info'га кўра, пул маблағларини ўтказиш ва қайтариб олиш учун комиссия 5 фоиз этиб белгиланган, бироқ бу миқдор камайиши кутилмоқда.

Канал эгалари тавсия этиладиган тўлов миқдорини киритиш имкониятига эга. Фойдаланувчилар тўлов қилаётган тавсия этилган хайрия миқдорини ўзгартириши мумкин.

ЎҚИНГ: Картадан-картага пул ўтказишнинг 50% арзон йўлини биласизми?

Огоҳ бўлиш керакки, @Donate ботида Telegramнинг кўк рангли расмий белгиси бор, шу орқали уни ўхшаш номдаги бошқа ботлардан фарқлаш мумкин.

Хайрия маблағларини олиш учун Telegram канали қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

  • канал 3 ой ёки ундан кўпроқ вақт мобайнида фаолият юритаётган бўлиши;
  • канал барча учун очиқ бўлиши;
  • мингдан ортиқ обуначига эга бўлиши;
  • таълим ва кўнгилочар тоифадаги канал бўлиши.

Хайрия боти қандай созланади?

Ҳозирда @Donate боти фақат инглиз тилида ишламоқда. Унга канални улаш учун:

  • Ботга кириб, «Старт» тугмасини босинг.
  • Асосчи (creator) сифатида ўз ролингизни танланг;
  • Канални рўйхатдан ўтказиш учун / белгисини босинг ва рўйхатдан ўтинг.
  • Каналингизга @Donate ботини админ сифатида қўшинг (бот рухсатингизсиз каналда ҳеч нарса эълон қила олмайди, ўчирмайди ёки бошқа амалларни бажармайди).
  • Aризангизнинг ҳолатини текшириш учун / ни киритинг.

Маълумот учун, яқинда Telegram’да канал, гуруҳ ёки бот учун «Тасдиқланган» белгисини олиш осонлашгани ҳақида ёзган эдик. Аввалроқ эълон қилинган мақолада эса фойдаланувчининг шахсий маълумотларини энг кўп улашувчи 10 илова, ўз фойдаси учун маълумотларни тўпловчи 10 та илова, шахсий маълумотларни энг кўп кузатувчи 10 та илова ҳамда маълумотларни улашмайдиган 10 та илова рўйхатлари берилган.

Шунингдек, мобил операторларимиздан бири нақ бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқларни таклиф этаётгани ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: «Сардобада жабр кўрганларга» деб Telegram орқали пул йиғиб, Сурияга жўнатган «жиҳодчилар» қўлга олинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!