Telegram’да реклама пайдо бўлади, лекин Павел Дуров бундан қўрқманг, деяпти!

  •   DiMaX
  •  808
  •  12.02.2021 16:54

Telegram’да реклама пайдо бўлади, лекин Павел Дуров бундан қўрқманг, деяпти!

Яқиндагина TikTok’ни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олган илова – Telegram мессенжерида реклама бўлиши ҳақида кейинги пайтларда гап-сўзлар тарқалган. Telegram Uzbekistan канали ушбу платформа асосчисининг шу борадаги расмий постини ўзбек тилида эълон қилган.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг дунёда биринчи ўринга чиқиши сирини Павел Дуров айтди

Павел Дуров ўз чиқишида шундай дейди:

Мен фойдаланувчиларни бошқа иловалардан Telegram’га ўтиш фикридан қайтараётган «Telegram реклама жорий қилмоқчи» деган сабабга асосланган мақолани ўқидим. Бундай мақолалар сизни ҳақиқатдан чалғитади – буни сизга камида 3 сабаб орқали тушунтираман:

  1. Telegram’даги чатларда реклама бўлмайди

Telegram’га ижтимоий тармоқ сифатида эмас, балки хабар алмашиш иловаси сифатида ишонадиган фойдаланувчилар ҳеч қачон рекламани кўрмайдилар. Шахсий ва гуруҳ чатларида реклама бўлмайди. Декабрь ойида таъкидлаганимдек, реклама фақат катта каналларда (@durov сингари) бўлиши кутилмоқда. Айтганча, каналлар каби ушбу турдаги чат бошқа бирон бир мессенжерда мавжуд эмас. Шундай қилиб, эски дастурлардан воз кечиб Telegram’га ўтаётган фойдаланувчиларнинг ҳаётида реклама сони кўпаймайди.

  1. Фойдаланувчи маълумотлари таргет реклама учун ишлатилмайди.

Биз (WhatsApp va Facebook каби) таргет реклама учун фойдаланувчилардан шахсий маълумотларни тўплаш ахлоқсиз деб ҳисоблаймиз. Бизга DuckDuckGo сингари хизматларнинг махфийлигига асосланган ёндашув – фойдаланувчи маълумотларини йиғмасдан хизматларни монетизация қилиш йўли ёқади. Шунинг учун, агар биз рекламани каналларга жойлаштирсак, улар контекстли бўлади – канал мавзусига асосланган бўлиб, фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларга асосланган эмас.

ЎҚИНГ: Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?

  1. Биз мавжуд рекламани такомиллаштирмоқдамиз.

Аксарият бозорларда Telegram’да контент (бир мавзуга оид постлар, мақолалар) яратувчилар ўзларининг каналларида реклама постларни жойлаштириб, ўзларининг контентини монетизация қилишмоқда. Бу фойдаланувчиларда салбий таассурот қолдирадиган шилқим рекламани тарғиб қиладиган кўплаб учинчи томон реклама тармоқларига бой бетартиб бозордир. Биз ушбу вазиятни канал эгаларига махфийликка асосланган муқобил таклиф қилиб тузатмоқчимиз.

Фойдаланувчилар рекламалардан воз кечиш имкониятига эга бўлишади, аммо менимча, хайрия маблағларини жалб қилиш ёки обуналарни ижро этишга альтернатива сифатида махфийликка зид бўлмаган рекламалар канал эгалари учун ўз меҳнатларини монетизация қилишнинг яхши усули. Биринчи икки услуб устида ҳам иш олиб бормоқдамиз.

Бизнинг якуний мақсадимиз – молиявий жиҳатдан барқарор ва ўз обуначилари учун мақбул стратегияни танлашда эркин бўлган контент яратувчиларнинг янги синфини яратишдир. Анъанавий ижтимоий тармоқлар ҳаддан ташқари кўп маълумот тўплаш ва манипуляцион алгоритмлар билан фойдаланувчилар ва ноширлардан узоқ вақт салбий фойдаланиб келишган. Буни ўзгартириш вақти келди.

Павел Дуров,

2021 йил 11 февраль.

ЎҚИНГ: Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!