Telegram’да сизга фойдали ўзгариш юз берди, лекин бунга Facebook’нинг нима дахли бор?

  •   DiMaX
  •  1646
  •  13.06.2020 15:55

Telegram’да сизга фойдали ўзгариш юз берди, лекин бунга Facebook’нинг нима дахли бор?

Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлган Telegram мессенжери жамоаси унга ўзгариш киритишди. Энди унинг иловаларида GIF-анимацияларни излаш ва сақлаш учун Giphy эмас, балки Tenor платформаси қўлланади.

ЎҚИНГ: Telegram янгиланди – видео таҳрирлагич, анимацияли расмлар, яхшироқ GIF’лар ва бошқалар

Бундай қарорга, афтидан, Giphy сервисини яқинда Facebook компанияси сотиб олгани асосий сабабчи бўлса керак. Хабарингиз борки, Telegram асосчиси Павел Дуров ҳамиша бу компания сервислари, шу жумладан WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган. Бундан ташқари, у яна бир йирик сервис ҳақида жиддий баёнот билан чиқиш қилган...

Tenor кўпчиликка нотаниш бўлиши мумкин; қисқача айтганда, у GIF-анимацияларни сақлаш ва топишга хизмат қилувчи АҚШ стартапи ҳисобланади. 2018 йилнинг март ойида уни Google компанияси сотиб олган. Tenor’нинг ойлик аудиторияси 300 миллиондан ошиқ фойдаланувчини ташкил этади.

Юқоридаги ўзгришнинг сизу бизга фойдали жиҳати – Telegram’да энди GIF-анимациялар превьюси тезроқ юкланадиган бўлган.

ЎҚИНГ: Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!