Telegram’да телефон рақамингизни алмаштириш бўйича видеоқўлланма

  •   DiMaX
  •  2517
  •  15.12.2020 13:02

Telegram’да телефон рақамингизни алмаштириш бўйича видеоқўлланма

Юртимизда энг оммалашган мессенжер Telegram бўлиб, унда фойдаланувчи аккаунти айнан шахсий телефон рақамига боғлангани билан ҳам хавфсизликни таъминлайди. Лекин телефон рақамингизни ўзгартирган бўлсангиз, олдинги рақамингизга боғланган профилингизни янгисига ўтказиш зарурати туғилади.

ЎҚИНГ: Telegram’да кўпчиликка керакли яна бир функция пайдо бўлди!

Биз аввалроқ Telegram, Viber ҳамда WhatsApp платформаларида профилни янги телефон рақамига ўтказиш бўйича йўриқнома чиқарганмиз. Telegram Uzbekistan канали эса оммабоп мессенжерда буни қандай амалга оширишни кўрсатувчи видео эълон қилди:

Эслатиб ўтамиз, бунда олдинги телефон рақамингиз ҳам, янгиси ҳам ўзингизда бўлиши муҳимдир.

Дарвоқе, мушукларнинг Telegram’га қандай алоқаси борлигини биласизми? Бу хусусда «Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?» мақоламизда маълумот берганмиз.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!