Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг

  •   DiMaX
  •  5850
  •  07.09.2019 16:17

Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг

Куни кеча навбатдаги янгиланиш билан Telegram мессенжерида хавфсизлик созламалари янада такомиллаштирилди. Биз ундаги янги имкониятлар, ўзгаришлар ва тузатишлар рўйхатини алоҳида мақолада санаб ўтганмиз.

ЎҚИНГ: Барча смартфонлар ва компьютерлар учун Telegram янгиланди – зўр имкониятларни қарши олинг!

Жумладан, энди сизнинг контактларингиз рўйхатида бўлган ва сизниям ўз контактларига қўшиб қўйган кишидан ҳам телефон рақамингизни яширишингиз мумкин. Бунинг учун мессенжернинг созламаларига кириб, «Конфиденциальность» бўлимига ўтасиз ва «Номер телефона» бандини босасиз.

Ўз телефон рақамингизни кимларга кўрсатиш мумкинлиги «Кто видит мой номер телефона?» бандида белгиланган; афтидан, сизда «Мои контакты» белгиланган бўлса керак. Бу ҳолатда пастдаги блокда иккита бандда истиснолар рўйхати бўлади: рақамингизни ҳамиша кўриши мумкин бўлган ва ҳар қандай ҳолатда ҳам кўра олмайдиган юзерлар.

ЎҚИНГ: Telegram дастурчилари Xiaomi ва Huawei смартфонлари эгаларига зўр маслаҳат беришди

Агарда худди шу «Кто видит мой номер телефона?» бандида «Никто»ни белгилаб қўйсангиз, пастида қўшимча блок пайдо бўлади. Унда «Все»ни танласангиз, шу пайтгача сизнинг телефон рақамингизни ўз телефони контактларига қўшиб қўйганлар рақамингизни Telegram’да ҳам кўра олишади.

Бордию бу блокда «Мои контакты»ни белгилаб қўйсангиз, ҳатто рақамингизни ўз телефонида сақлаб қўйган танишларингиз ҳам, токи уларни Telegram’да ўз контактларингиз сафига киритмасангиз, бу мессенжерда сизни топа олишмайди. Бу эса сиз учун Telegram’да юқори даражадаги махфийликни таъминлайди.

Агарда Telegram’да махфийлик созламаларини мана шу иккинчи суратдагидек қилиб қўйсангиз, аллақачон сизни ўз контактлари сафига киритиб қўйганлар ҳам энди телефон рақамингиз ва Telegram-профилингизни ўзаро таққослай олишмайди.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!