Telegram’да товарлар ва хизматларнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйилади

  •   DiMaX
  •  800
  •  19.04.2021 17:52

Telegram’да товарлар ва хизматларнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйилади

Telegram раҳбарияти товар ва хизматларнинг тўғридан-тўғри сотилишини мессенжердаги каналлар ва гуруҳларга қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Дуров кодекси» хабарига таяниб Spot нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)

Илгари савдолар фақат махсус ботлар орқали амалга ошириларди, аммо монетизация курси ишлаб чиқувчиларни ушбу механизмни фойдаланувчилар учун қулайроқ қилишга мажбур қилди.

Мессенжернинг Android ва macOS платформалари учун амалдаги бета-версияларида янги иловани яратди. Уни @TestStore ҳаволаси орқали синаб кўриш мумкин.

Харидлар учун тўловларни Сбербанк, ЮMoney, Tranzzo, Stripe, Click, Payme, LiqPay ва Ecompay орқали тўлаш мумкин. Карта маълумотларини сақлаш ва Telegram’даги кейинги харидлар учун ишлатиш мумкин. Мижозлар, шунингдек, чой ҳақи ҳам қолдиришлари мумкин.

Telegram орқали онлайн савдо қилиш узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда, аммо шу пайтгача дастурда бунинг алоҳида варианти йўқ эди. 2020 йилда Россияда расмий блокдан чиқарилгандан сўнг, мессенжер орқали сотувлар 67 фоизга ўсди ва ўртача 2043 рублни ташкил этди.

ЎҚИНГ: Telegram сизга тез орада яна бир зўр имконият тақдим этади! (+видео)