Telegram’да ялпи янгиланиш: яна қандай функция ва қулайликлар бор?

  •   DiMaX
  •  2647
  •  10.05.2019 15:30

Telegram’да ялпи янгиланиш: яна қандай функция ва қулайликлар бор?

Оммабоп Telegram мессенжери жамоаси ўз фойдаланувчиларини навбатдаги апдейт билан хушнуд этди. Унинг барча платформалар учун янгиланган версиялари тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Ҳукуматни танқид қилувчи энг йирик Telegram-канал муаллифи фош бўлди, аммо у йўлидан қайтмоқчи эмас!

Демак, ҳар бир операцион тизим учун ишлаб чиқилган Telegram дастурида фойдаланувчилар учун қандай янги функциялар, имкониятлар йўлга қўйилганини битта-битта кўриб чиқамиз.

iOS учун Telegram 5.6 версиясидаги клиентда тақдим этилган имкониятлар:

  1. Умумий диалоглар рўйхатини тозалаш учун чатларни архивлаш мумкин, бунинг учун рўйхатда ўша ёзишмани чапга силаш керак.
  2. Билдиришномалари ёқиқ бўлган чат архивланган бўлса, унда янги хабар пайдо бўлиши билан умумий рўйхатга қайтади. Билдиришномаси ўчириб қўйилганлари эса, янги хабарлар сонидан қатъи назар, архивда қолаверади.
  3. Архивлар жойланган жилд (папка) чапга силанса, у диалоглар рўйхатидан яширилади.
  4. Архивда 100 тагача чатни йиғиб қўйиш мумкин.
  5. Энди ёзишмалар рўйхатидаги фойдаланувчининг айни дамда онлайн эканлиги акс этиб туради.
  6. Гуруҳ ва каналлардаги иштирокчилар рўйхатида фильтр пайдо бўлган (афтидан, иккинчиси фақат каналлар маъмурлари учун амал қилади).
  7. Энди махфий гуруҳлар ва каналлардаги хабарларга элтувчи ҳаволаларни ҳам нусхалаб олиш мумкин.
  8. Бир мартада юзтадан ошиқ хабарни қайта юбориш (Переслать/Forward) имкони бор.
  9. Сўровномадаги ҳар бир жавоб вариантига нечтадан овоз берилганини аниқ кўра оласиз.
  10. Охирги қўлланган стикерлар рўйхатини тозалаш мумкин.
  11. Агарда медиафайлли хабарда матн жуда кўп бўлса, уни ёнида сурилувчи кўрсаткич билан кўриш имкони бор.
  12. Катта эмодзиларни созламалар орқали ўчириб қўйса бўлади.
  13. Қўнғироқлар сифати яхшиланган.
  14. Илованинг блокировка экрани янгиланган.
  15. Айрим ўринларда янги анимациялар ва янгиланган белгичалар қўлланган.

iPhone эгалари Telegram 5.6 талқинигача янгиланиш (ёки юклаб олиш) учун мана бу ҳавола орқали ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Коммунал тўловлардаги қарздорликлар ҳақида Telegram орқали маълумот оламиз!

Android тизими учун Telegram 5.6 иловасидаги ўзгаришлар:

  1. Умумий диалоглар рўйхатини тозалаш учун чатларни архивлаш мумкин, бунинг учун рўйхатда ўша ёзишмани чапга силаш керак.
  2. Билдиришномалари ёқиқ бўлган чат архивланган бўлса, унда янги хабар пайдо бўлиши билан умумий рўйхатга қайтади. Билдиришномаси ўчириб қўйилганлари эса, янги хабарлар сонидан қатъи назар, архивда қолаверади.
  3. Архивлар жойланган жилд (папка) чапга силанса, у диалоглар рўйхатидан яширилади.
  4. Архивда 100 тагача чатни йиғиб қўйиш мумкин.
  5. Хабар устига босганда чиқадиган меню янгиланган.
  6. Тегишли амалларни оммавий тарзда бажариш учун энди бир нечта чатни белгилаб олиш имкони бор.
  7. Бириктириб қўйилган ёзишмалар тартибини ўзгартирса бўлади.
  8. Энди ёзишмалар рўйхатидаги фойдаланувчининг айни дамда онлайн эканлиги акс этиб туради.
  9. Диалоглар рўйхатининг ташқи кўринишини ўзгартириш (икки ёки уч қаторлик матн) иложи бор.
  10. Гуруҳ ва каналлардаги иштирокчилар рўйхатида фильтр пайдо бўлган (афтидан, иккинчиси фақат каналлар маъмурлари учун амал қилади).
  11. Илованинг янги, мослашувчан белгичаси (Android 8+ талқинлари учун).
  12. Чатдаги хабарни белгилаганда, «Жавоб бериш» ва «Қайта юбориш» тугмачалари чиқади.
  13. Энди махфий гуруҳлар ва каналлардаги хабарларга элтувчи ҳаволаларни ҳам нусхалаб олиш мумкин.
  14. Чатни ўчириб ташлаганда ёки архивлаганда чиқадиган таймер янгиланган.
  15. YouTube’даги видео превьюсида энди «Ижро этиш» тугмачаси ҳам чиқади.
  16. Тегишли аккаунтларда «Фирибгар» белгиси кўриниб туради (бу имконият кейинроқ iOS тизимига ҳам қўшилади).
  17. Бутун иловадаги белгичалар янгиланган.
  18. Альбомдаги медиани белгилаш янгича кўриниш олган.
  19. Янги анимациялар татбиқ этилган.

Android-смартфонлар эгалари Telegram 5.6 версиясигача янгиланиш (ёки юклаб олиш) учун мана бу ҳавола орқали ўтишади.

ЎҚИНГ: Telegram’да жиддий хатолик: барча шахсий маълумот ва ёзишмаларингизни SIM-картанинг янги эгаси кўра олади!

macOS тизими учун Telegram 5.2 дастуридаги янги имкониятлар:

  1. Умумий диалоглар рўйхатини тозалаш учун чатларни архивлаш мумкин, бунинг учун рўйхатда ўша ёзишмани чапга силаш ёки устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертиш, кейин эса «Архивировать»ни босиш керак.
  2. Архивлар жойланган жилд (папка)ни диалоглар рўйхатидан яшириш учун уни чапга силаш ёхуд устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертиш, кейин эса «Свернуть»ни босиш лозим.
  3. Билдиришномалари ёқиқ бўлган чат архивланган бўлса, унда янги хабар пайдо бўлиши билан умумий рўйхатга қайтади. Билдиришномаси ўчириб қўйилганлари эса, янги хабарлар сонидан қатъи назар, архивда қолаверади.
  4. Энди махфий гуруҳлар ва каналлардаги хабарларга элтувчи ҳаволаларни ҳам нусхалаб олиш мумкин.
  5. Форматланган матнни «маркдаун»ни йўқотмасдан нусхалаб олиш имкони бор.
  6. Архивда 100 тагача чатни йиғиб қўйиш мумкин.

Apple Mac компьютерлари эгалари мана бу ҳавола орқали Telegram 5.2 иловасини ўрнатиб (ёки янгилаб) олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да пул топишни истайсизми?

Windows учун Telegram Desktop 1.7 версиясидаги янги функциялар:

  1. Умумий диалоглар рўйхатини тозалаш учун чатларни архивлаш мумкин.
  2. Билдиришномалари ёқиқ бўлган чат архивланган бўлса, унда янги хабар пайдо бўлиши билан умумий рўйхатга қайтади. Билдиришномаси ўчириб қўйилганлари эса, янги хабарлар сонидан қатъи назар, архивда қолаверади.
  3. Архивда 100 тагача чатни йиғиб қўйиш мумкин.

Windows тизимли компьютер ва ноутбукларга Telegram Desktop 1.7 версиясини ўрнатиш (ёки янгилаш) учун мана бу ҳавола орқали ўтилади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!