Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

  •   DiMaX
  •  2254
  •  20.05.2019 08:26

Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Telegram мессенжери маъмурияти шубҳали каналлар, аккаунтлар ва ботларга нисбатан «фирибгарлик» (scам) ёрлиғини ишлата бошлади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабарига асосланиб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Энди Telegram’ни ўрнатмасдан туриб ҳам ундаги каналларни ўқиш мумкин!

Бугунги кунда ёрлиқ 49 та каналга, жумладан, Ўзбекистоннинг 1 та каналига ҳам берилган. «Қора рўйхат»да Россия етакчилик қилмоқда (45 та канал).

Шунингдек, Украинанинг 2 та канали ва Буюк Британиянинг 1 та канали ҳам кирган. Кўпчилиги «савдо» ва «бошқа» категорияга тегишли. Бундай каналларнинг умумий аъзоси 1,7 миллион кишини ташкил қилади.

Худди шундай ёрлиқни шубҳали ҳисобланган канал администраторлари ҳам олган. Уни профилдаги тасвирдан топиш мумкин.

Фирибгар дея эътироф этилган каналларга тўғридан-тўғри ёки ички ҳавола орқали кириш мумкин. Аммо мессенжернинг қидирув тизими орқали топиб бўлмайди.

Хабарда айтилишича, бундай ёрлиқ бериш ТON блокчейн-платформасидаги эълон билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, Telegram бундай ёрлиқни олмаслик учун қандай қоидаларга амал қилиш кераклиги ҳақида расмий маълумот бермаган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!