Telegram’даги тақиқ, чеклов ва чегаралар

  •   DiMaX
  •  3710
  •  04.04.2020 10:00

Telegram’даги тақиқ, чеклов ва чегаралар

Айни дамда юртимизда энг кўп фойдаланиладиган Telegram мессенжери фойдаланувчиларга кўп имкониятлар тақдим этади. Лекин унинг нималарга рухсат бермаслиги, сервисда қанақа чекловлар мавжудлигидан хабарингиз борми?

ЎҚИНГ: Telegram’да йирик тозалаш: Ўзбекистондаги 13 миллион обуначи йўқ қилиниб, каналларга қизил тамға урилди!

The Ficha.uz техноблоги Telegram томонидан киритилган чеклов ва чегаралар, шунингдек, максимум белгилар ҳақида маълумот берди.

  1. Гуруҳлар – 200 тагача гуруҳга обуна бўлиш мумкин
  2. Username узунлиги – 5 дан 32 гача белги
  3. Қадалган (Закрепить, Pin to top қилинган) – 5 та
  4. Супер гуруҳлар – 100 000 иштирокчи
  5. Спам-блокировка – 3 кундан бошлаб – умрбод блокировка
  6. Ботнинг about (профилининг) менюси узунлиги – 0 дан 120 гача
  7. Гуруҳга қўшиш – 50 тагача
  8. Public (оммавий) канал – 8 тагача яратиш мумкин
  9. Каналга обуначи қўшиш – 200 тагача
  10. Файл юклаш – максимум 1.5 ГБ

ЎҚИНГ: Telegram 6.0: жилдлар, архив, статистика ва бошқаларни қарши олинг!

  1. Каналнинг тавсифи (профили, ҳақида) – 255 тагача белги
  2. Био узунлиги – 70 та белги
  3. Хабар узунлиги – 4096 та белги
  4. Ботнинг тавсифи («What can do this bot?» менюси) – 512 тагача
  5. Botfather орқали яратилган ботлар сони – 20
  6. Фотоальбом – 10 тагача расм
  7. Стикерпаклар – 200 дона
  8. Расмли постнинг узунлиги – 200 та белги
  9. Фаол бўлмаган аккаунтнинг деактивацияси – 1 ойдан 1 йилгача. Буни «Настройки конфиденциальности» менюсида созлаш мумкин.
  10. Хабарларни таҳрирлаш – 48 соат ичида
  11. Маъмур (администратор) ўз каналига обуна бўлган фақат 200 та одамни кўра олади (қолгани қидирув орқали топиш мумкин).
  12. Обуначиси 1 000 тадан ортиқ бўлган канал фақатгина администрация ёрдамида ўчирилади
  13. Telegraph’да ёзилган матн узунлиги – 32 798 белгигача
  14. 500 тагача каналга обуна бўлиш мумкин
  15. Думалоқ видеохабар узунлиги – 1 дақиқагача.

ЎҚИНГ: Telegram-каналингизга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкин?