Telegram’дан чўчиган WhatsApp энди бошқача йўл тутди

  •   DiMaX
  •  1425
  •  18.01.2021 09:31

Telegram’дан чўчиган WhatsApp энди бошқача йўл тутди

WhatsApp мессенжерининг фойдаланувчилар билан тузилган шартномасига киритилган ўзгаришдан миллионлаб одамлар норози бўлишган эди. Унинг янги сиёсати эса рақобатчиларга, жумладан Telegram платформасига яхшигина фойда келтирган.

ЎҚИНГ: Telegram яралганидан бери ҳали бунақа шуҳратга эришмаган эди!

Ўз фойдаланувчиларининг катта қисмидан айрилиб қолишдан чўчиган WhatsApp янгиланган шартноманинг амалга киритилиш муддатини суришга мажбур бўлди. Олдинги баёнотда янги қоидалар 8 февралдан жорий этилиши айтилган бўлса, энди бу 15 майга қадар узайтирилди.

Айтиш керакки, янги қоидаларга кўра, WhatsApp фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари Facebook компаниясига қарашли бошқа иловаларга ҳам узатилади. Бироқ бунда шахсий ёзишмаларнинг махфийлиги сақланишини компания таъкидламоқда.

Дунё бўйлаб катта машҳурликка эришган WhatsApp мессенжери 2014 йил Facebook томонидан 19 миллиард долларга сотиб олинганди. Ўтган йил октябрда АҚШ Адлия вазирлиги Facebook’ни WhatsApp ва Instagram’га эгалик қилиши сабаб монополликда айблади. Бироқ Facebook бу савдоларни вазирликнинг ўзи тасдиқлаганини айтиб, вазиятдан чиқиб кетди.

Тelegram’нинг дунё бўйлаб фойдаланувчилари сони эса охирги воқеалардан сўнг 500 миллиондан ошиб кетган. Мессенжер муассиси Павел Дуров эса Россиянинг энг бой кишиси сифатида эътироф этилган.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.