Telegram’га энди қўшиладиган гуруҳли видеочатни ҳозирданоқ синаб кўринг!

  •   DiMaX
  •  401
  •  04.06.2021 12:31

Telegram’га энди қўшиладиган гуруҳли видеочатни ҳозирданоқ синаб кўринг!

Павел Дуров ўзининг каналида Telegram мессенжерида гуруҳли видеоқўнғироқлар функциясини май ойида ишга туширишларини айтганди. Бу имкониятни ўз ичига олувчи янгиланиш режаланганидан кейинроққа қолган бўлса-да, видеочатни аллақачон синаб кўриш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси iPhone эгаларини «Apple’нинг қуллари» деб атади!

Telegram Uzbekistan расмий каналининг ёзишича, ҳозирданоқ @TeleUzChat гуруҳидаги видеоқўнғироққа қўшила оласиз. Бунинг учун Telegram Beta 7.8.0 иловасини мана бу ҳавола орқали юклаб олиб ўрнатишингиз лозим.

Telegram Қўллаб-қувватлаш марказининг Ўзбекистондаги расмий вакили – Давронбек Рустамовнинг таъкидлашича, яқин келажакда у мунтазам тарздаги аудио/видео мулоқотлар ўтказиб боришни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Telegram фойдаланувчилари, қийин вазиятга тушишдан олдин буни билиб қўйинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!