Telegram’га энди WhatsApp ва бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар тарихини импорт қила оласиз! (+видео)

  •   DiMaX
  •  431
  •  28.01.2021 15:10

Telegram’га энди WhatsApp ва бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар тарихини импорт қила оласиз! (+видео)

WhatsApp мессенжерининг янги сиёсати эса рақобатчиларга, жумладан Telegram платформасига яхшигина фойда келтирган. Кейин эса ушбу платформа маъмурияти янгича йўл тутган. Шунга қарамасдан...

ЎҚИНГ: «Отнинг ўлими – итнинг байрами»: WhatsApp’нинг янги сиёсатидан ютган биргина Telegram эмас!

Битта мессенжердан бошқасига «кўчиб ўтиш»да кўпчиликни иккилантирадиган жиҳат – эскисидаги ёзишмалар ўша ёқда қолиб кетишидир. Уларнинг тарихини янги платформага кўчириб ўтказиш йўллари бор, лекин бирмунча мураккаб ва оддий фойдаланувчининг қўлидан келавермайди.

Telegram маъмурияти шуни осонлаштириш усуллари устида ишламоқда ва тез орада бу имконият фойдаланувчиларга тақдим этилади. Яқинда ушбу мессенжернинг 7.4-версияси хатолик сабабли айрим фойдаланувчиларга тарқатилган ва кейин янгиланиши тўхтатиб қўйилган. Тез орада мессенжернинг ҳам iOS, ҳам Android клиентлари янгиланади.

Хуллас, ўшанда баъзи iPhone ва iPad эгалари Telegram’да янги функция пайдо бўлганини пайқаб қолишган. Унда бошқа мессенжерлардан, жумладан – WhatsApp’дан ёзишмалар тарихини импорт қилиш имкони бор экан!

Демак, ушбу функция яқин орада Telegram’нинг барча платформалардаги фойдаланувчиларига тақдим этилади, янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

Эслатиб ўтамиз, Трамп тарафдорлари Telegram орқали зўравонликка чақиришгани тўғрисида ёзгандик. Мессенжер асосчиси эса сўнгги чиқишларидан бирида Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтган; шунингдек, Дональд Трамп аккаунти ҳақиқийлиги ҳақидаги ўзбек блогерининг сўровига жавобан, унинг фейк эканлигини айтишган.

ЎҚИНГ: Telegram’ни ўчириб ташлаш учун Apple ва Google’ни судга беришди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!